ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    13
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек шоири,таржимон Миразиз Аъзам таваллуд топган кун
1936-03-29

Миразиз Аъзам 1936-йил 29-мартда Тошкентда зиёли оилада туғилган. Отаси тарих ўқитувчиси, ўрта мактаб директори, онаси боғча мураббияси эди. Миразиз беш яшарлигида отаси урушда ҳалок бўлди ва онаси қўлида тарби- яланди. Онаси Хатира Муҳаммадкарим қизи кўплаб эртак, қўшиқ ва достонларни ёд билар, ўзи ҳам қўшиқ ва аллалар тўқиб ташларди. Шунингдек, у ўғлининг тарбиясини мустаҳкамлаш учун ўша уруш даврининг оғир йилларида бадиий китоб ўқишга, кино ва театрларга боришига имкон яратарди.1987—1992-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб бўлиб хизмат қилди. Бундан кейинги йилларда газетада, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабий тарғибот марказида ишлади.Миразиз Аъзам ҳозир шоир, носир, таижимон, драматург ва мақоланавис сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.Миразиз Аъзам талабалик йилларидан бери шеър ёзади. Биринчи шеъри 1960-йилда „Ғунча" журналида босилиб чиққан эди. Биринчи тўплами 1964- йилда нашр этилди. Шундан кейин унинг болалар учун „Ақлли болалар" (1969), „Сенга нима боиди?" (1970), „Ғалати туш" (1972), „Ер айланади" (1973), „Ерга довруқ соламиз" (1976), „Бир чўнтак ёнғоқ" (1990), „Қирқ болага қирқ савол" (2000) каби қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқди. Шоир уларда болаларнинг қалби ва туйғулари орқали оламни, одамни билишга, яхшилик билан ёмонликни фарқлашга, ҳалол ва покиза меҳнатни улуғлашга катта аҳамият беради; турли имо-ишоралар билан, коса тагида нимкоса тарзида шўро империясига қарам буюк халқнинг оғир ҳаётини тасвирлайди, гоҳ самимий юмор билан, гоҳ оғриқли ички изҳорлар билан тимсоллар яратади. У шеъриятнинг муҳим унсурларини ҳеч назардан қочирмаган ҳолда, ўзининг ҳар бир шеъри учун ўзгача вазн, ички оҳанг топади ва шеърининг ўқимишли бўлишига эришади.Миразиз Аъзам бу тўпламлари орқали ўзбек болаларининг севимли шоирларидан бирига айланди. Шунингдек, бошқа халқларнинг ҳам эътиборини тортди. Унинг шеърий тўпламлари рус тилида уч марта нашр этилди, украин, туркман, мўғул тилларида чоп қилинди. Шеърий туркумлари белорус, молдаван, қирғиз, озарбайжон, латиш тилларида ҳам босилиб чиққан.1970—1980-йилларда Миразиз Аъзамнинг катталар учун „Севаман", „Туйғулар", „Сабот", „Ҳақиқатнинг кўзлари" номли шеърий китоблари нашр этилди. Инсон ҳурлиги учун, ҳақиқат учун, эрк ва мустақиллик учун кураш бу китоб- ларнинг асосий ғояларидир. Улардаги шеърлар ўзининг ҳаётийлиги ва жозибалилиги билан ўқувчи қалбини забт этади, улардаги муҳаббат ва нафрат туйғулари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга олгач, Миразиз Аъзам кўпроқ адабий-маърифий меросни кўз қорачиғидай асрашга даъват этувчи бир қатор тарихий-адабий ва тилга оид мақолалар эълон қилди, шунингдек, болалар ва ўсмирлар учун кичик саҳна асарлари ёзди. „Қардошлик йўлларида (Яссавий)", „Бухорий дарси", „Улуғбек ва ўғли Абдураҳмон", „Улуғбек- нинг кулгуси" песалари шулар жумласидандир.Миразиз Аъзамнинг жаҳон адабиётидан қилган таижималари ҳам эътиборга лойиқдир. У Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий асарларини, рус, немис, франсуз, инглиз, турк, италян шоирларининг кўплаб шеърларини, шунингдек, жаҳон болалар шеърияти намуналарини ўзбек тилига маҳорат билан таижима қилди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган