
Гойя и Лусентес Франсиско Ҳосе
(1746.30.03 Сарагоса-1828.16.04, Бордо) –Испан рассоми. Мадрид БА аъзоси
(1780). 1786 йилдан сарой рассоми, 1799 йилдан Қиролнинг бош рассоми. Сарагосода
(Х. Лусан-и-Мартиннесдан) ва италияда (1769-1771) таълим олган. Гойянинг
эрксевар саънати ўзининг далилиги, жўшқин
эъҳтироси ижтимоий йўналиши билан ажралиб туради.1773-йилдан Мадридда яшган. Ф.Бае
устахонасида ишлаган, Қирол Шипалер Мануфактураси учун 60дан ортиқ номоён (картина)лар
яратган 1780-йиллар бошидан Портеретчи сифатида шухрат қозонади, асарларида ҳашамадли
ўрнини аста-секин сирлилик, дилкашлик енгил киноялик эгалайди. (“Маркиза Солан
портрети”,1792; “Герсиягина Алба портрети”, 1795 “Қирол Карл ИВ оиласи” 1800 ва
бошқалар): Деворий расимларида диний мавзуларни ҳаётий кўринишлар ифодалайди.(Сан
Антониё де ла Фларидия черкови капелоси, 1798, Мадридда; Карнил уйи, 1820-1923 ва
бошқалар). График асарларида Гоянинг улкан истедоти номоён бўлди. (“Капречоз” туркуми,
80 яроқда рассомнинг узоқлик матни билан, 1797-1798; “Уриш офатлари” туркуми 22
вароқда, 1810-1820 ва бошқалар ), йирик картиналари (“1808 йил 2 дан 3 майга ўтар
кечаси қўзғолончиларни отиб ўлдириш”; “Мадриддаги 1808 йил 2-май қўзғолони”, иккалиси
таҳминан 1814 ва бошқа)да даврнинг энг муҳим воқеаларини акс эттиради. Гоя ижоди
уммумевропа бадиий маданиятига кучли таъсир
кўрсатган, бу таъсир 20асргача сезилиб туради.