ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Швед кимёгари ва минералоги Ёнс Якоб Берселиус таваллуд топган кун
1779-08-20

Швед кимёгари ва минералоги Ёнс Якоб Берселиус 1779 йил 20 август санасида Веверсунда дунёга келади. 1802 йил Упсал унверситети медитсина докторири, 1807 йил Стокголм унверситети профессори, 1808 йилда эса Стокголм ФА аъзоси, 1810 йилда президенти ва 1818 йилдан доимий котиби бўлиб ишлайди. Атомизм назариясини тажрибада асослаш, уни ривожлантириш ва кимёга татбиқ этишда кимёгарнинг xизмати катта бўлди. Оксидларни анализ қилиб, каррали нисбатлар қонунини бойитди. 1818 йилда 46 элемент атом массаси кирган жадвалини эълон қилди. Кимёгар назарий қарашларининг асоси кимёвий яқинликнинг электр табиати ҳақидаги таълимотдир. Берселиус Гизипгер билан биргаликда барча тузлар кислота ва асослардан иборат деган xулосага келади. Иккала олим турли минералларни текшириб, 1803 йил серийни, 1817 йил селенни, 1828 йил торийни очишади. Берселиус 1824-1825 йилларда эркин ҳолдаги кремний, титан, тантал ва сирконийларни биринчи бўлиб олди. 1815 йил баъзи бир органик кислоталарнинг формулаларини кўрсатиб берди. Кимёгар 1848 йил 7 август куни Стокголм шаҳрида вафот этади.
Маълумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган