ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
131415161719
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
"Қатағон қурбонлари xотираси" музейи ташкил топган кун
2002-08-31

Қатағон Қурбонлари хотираси музейи –Ўзбекистон Фан тизимидаги илмий маърифий муассаса. Ўзбекистон республикаси президентинингт “Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида” 2001 йил 1 майдаги фармони асосида Тошкент шахрида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи 2002 йил 31 августда барпо этилган. Музей чор ва совет хокимяти даврида ватан озодлиги йилидаги фаолияти ҳамда хатти-ҳаракати учун қатағон этилган ватандошлар хотирасини адабийлаштириш мақсадида ташкил қилинган. Музейнинг илмий-тематик экспозицияси куйдаги 7 бўлимдан иборот, 19 асрнинг ўрталарида Туркистоннинг Россия империяси томонидан босиб олиниши ва унга қарши халқ қўзғолонлари, Туркистон мухториятининг тугатилиши  ва 20 йиллардаги қатағон, “Қулоқлаштириш” компанияси 30 йилларда,  30 йиллардаги қатағон, 40-50 йиллардаги қатағон, 80 йиллардаги қатағон. Мустақил Ўзбекистонда қатағон қурбонлари ҳотирасининг эъзозланиши. Музейнинг асосий вазифалари куйдагилар, қатағончилик сиёсатининг пайдо бўлиш сабаблари ва оқибатларини тадқиқ этиш ва уни мамлакатимиз тарихининг таркибий қисми сифатида акс эттириш; мамлакатимиз фуқороларини, айниқса, ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашишган фидоий ота-боболаримизнинг хотирасига хумат рухида тарбиялаш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларни ёд этиш бидан боғлиқ маънавий–маърифий тадбирларни амалга ошириш ва тарғиб этиш, қатағон қурбонлари хаёти ва фаолиятини ўрганиш, илмий-ижодий меросини тўплаш, наширга тайёрлаш ва чоп этиш, музей фондлари ва экспозицияларини мамлакатимиз хамда хориждаги турли хужатлар ва бошқалар. Экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиш бориш. Музей “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда  “Қишлоқ фожиаси” “Абдулла Қодирий” (С. Мирвалиев), “Чўлпон” (Н. Каримов) тадқиқотлари, мунавварқори Абдурашидхонов ва Ботувнинг “Tанланган асарлар” ини нашр этган, Ўзбекистон хужжатли ва бадиий фильмлар кино студиоси хамда “Ўзбектелефильм” студиоси билан хамкорликда “Бархаёт хотира” , “Армоний йиллар кўгуси”, “Фидоий олим”, “Миртемир” сингари ҳужжатли фильмлар яратган. Музей биноси мамлакатимизнинг ноёоб меъморий иншоотларидан бири хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси ва ғояси асосида лойиҳаланган ва бунёд этилган. Бино аньанавий меъморлик услуби (айвон, гумбаз, пешайвон, равоқ) қурилиб, миллий безаклар билан зийнатланган. Музей биноси мурабба тарҳли (20х20 м.), баландлиги 20м. Гумбазли (балпндлиги 6.2 м, диаметри 5, 8 м., феруза ранг гумбази “Шахитлар хотираси” ёдгорлик мажмуйидаги айвон гумбази билан уйғун), бино атрофи кенглиги 4 м. бўлган очиқ айвон билан ўралган, ундаги 28 та устун ва тўсинлар ҳамда тўрт тарафдаги кириш зинапоялари бинога ўзига ҳос салобат баҳш этади. Бинонинг пастки қисмида техник-муҳандислик, маъмурият ва бошқа қўшимча хоналар жойлашган, улар кўгазма зали билан махсус йўлак ва зинапоялар орқали узвий боғланади. Бино безагида мармар, ҳақиқ, гранит тошлар, рангли кошинлардан фойдаланилган, ёғоч (А. Абдуллаев, С. Раҳматуллаев, Н. Соҳибназаров ва бошқалар), ганчкорлик (М. Муродов ва бошқалар), наққошлик (А. Каримов ва бошқалар), кошинкорлик (М. Мамажонов, Р. Мухаммаджонов, М. Шедринг, В. Ган ва бошқалар), гумбазнинг ички безагида мураккаб ироқи муқарнас маҳорат билан қўлланилган. Бинони барпо этишда Тошкент шахар меъморлик бош бошқармаси ҳамда “Усто” ижодий уюшмаси усталари фаол иштирок этган.   

Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган