ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    13
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Франсуз файласуфи Декарт Рене таваллуд топган кун
1596-03-31

Дакарт Рене (лот. номи - Картезий; 1596.31.03, Лае, Турен - 1650.11.02, Стокголм) - франсуз файласуфи, математиги, физиги, физиологи. Ла-Флеш иезуит коллежида таълим олди, юнон ва лотин тилларини, математика ва фалсафани ўрганди. 1629 йилида Нидерландияга кўчиб борди, фан билан шуғулланади. Қиролича Христина таклифи билан 1649 йилида Шветсияга боради ва ўша жойда вафот этади. Дакарт Рене фалсафаси унинг математикаси, космогонияси, физикаси билан боғлиқ. Математикада аналитик геометрия асосчиларидан бири (тўғри бурчакли координаталар тизими унинг номи билан аталади), ўзгарувчи миқдор ва функсия тушунчасини берган («Геометрия», 1637), бир қанча алгебра белгиларини жорий қилган. «Диоптрика» (1637) асарида ёруғлик нурининг икки муҳит чегарасида синиши ҳақидаги қонунни баён қилган. Ҳаракат микдорининг сақланиш қонунини таърифлаган. Осмон жисмларининг юзага келиши ва ҳаракати материя зарраларининг уюрма ҳаракатидан деб тушунтирувчи назария (Д. уюрмалари) муаллифи. У физиологияга оид бир қанча тажрибалар ўтказди ва биринчи бўлиб шартсиз рефлекс ҳақидаги тасаввурни яратди. Дакарт Рене фазо материя билан тўла, материясиз фазо йўқ, деб тушунди. Дакарт Рене фалсафаси асосида жон ва тана, «фикрловчи» ва «кўламли» субстансия дуализми ётади. Материяни кўлам (ёки фазо) га тенглаштирган, ҳаракатни жисмларнинг ўз жойини ўзгартиришидан иборат деб билган.Дакарт Рене ғоясига кўра, инсоннинг моҳияти унинг фикрлашидадир. «Фикрлаяпман, демак мавжудман» деган фикри шундан келиб чиққан. Унинг фикрича, илмда ишончли, исботланган, тажрибада текширилган дастлабки асос икки йўл билан - биринчиси индуксия ва анализ орқали, иккинчиси - дедуксия ва синтез орқали излаб топилади. Дакарт Рене иккинчи йўлни маъқул йўл деб ҳисоблайди. У инсон ақл-идрокининг билиш жараёнидаги ўрнига юксак баҳо беради. «Ҳар бир хулосага шубҳа билан қараш керак», дейди у. Ҳар жиҳатдан ратсионал файласуф бўлган Дакарт Рене 17-18-а. фалсафаси ва фани тараққиётига салмоқли ҳисса қўшди. Унинг фалсафа ва табиатшуносликка оид таълимотлари таъсирида вужудга келган илмий мактаблар мажмуаси картезийчилик фалсафаси номи билан машҳур бўлди. Асосий асарлари: «Геометрия» (1637), «Метод ҳақида мулоҳазалар» (1637), «Фалсафа асослари» (1644) ва бошқалар.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган