ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус сайёҳи ва географи Пржевалский Николай таваллуд топган кун
1839-03-31

Пржевалский Николай Михайлович [1839.31.03, Смоленск губерняси Киморово қишлоғи - 1888.20.10, Қирғизистон, Пржевалск (ҳоз. Қорақўл)] - рус сайёҳи ва географи, Марказий Осиё тадқиқотчиси, генерал-маёр (1886), 1867-1969 йилларда Уссури ўлкасига, 1870-1873 йилларда Монголия, Хитой ва Тибетга экспедитсия уюштирган. 1876-1885 йилларда Марказий Осиёга 4 марта экспедитсияга борган. Пржевалский Николай ўзи текширган ҳудудларнинг релефи, иқлими, дарё ва кўллари, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёсини тавсифлаб берган. Марказий Осиёдаги асосий тоғ тизмаларининг йўналишини аниқлаган. Экспедитсиялар даврида зоология, ботаника ва минералогияга доир коллексия ва этнографияга тегишли маълумотларни тўплади. Подшо ҳукумати Ўрта Осиё ҳудудларини босиб олишда Пржевалский Николай тўплаган маълумотлардан унумли фойдаланган. Пржевалский Николай асарлари кўпгина хорижий тилларга таржима қилинган. Марказий Осиё ва Аляскадаги бир нечта табиий объектлар, бир қанча ҳайвон ва ўсимлик турлари Пржевалский Николай номи билан аталган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган