ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12346
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Австрия композитори Гайдн Ёзеф таваллуд топган кун
1732-03-31

 Гайдн Франс Ёзеф (1732.31.03, Рорау қишлоғи, Жанубида Австрия - 1809.31.05, Вена) - Австрия композитори, капелмейстер, Вена классик мактабида йирик вакили. 24 та опера, 100 дан ортиқ симфония, турли чолғулар учун 35 консерт, диний кантата ва мессалар, фортепиано сонаталари, турли таркибдаги камер ансамбллар (шу жумладан, 83 торли квартет) ва бошқа асарларнинг муаллифи. «Дунёнинг яратилиши» (1798) ва «Йил фасллари» (1801) ораториялари ҳамда 1796-1802 йилларда яратилган мессалар Гайдн Франс Ёзеф ижодининг чўққисидир. Айрим асарлари («Кутилмаган учрашув» операси, 1775)да Шарқ мавзуларини экзотик тарзда ифода этган. Гайдн Франс Ёзеф ўз ижодида австрия, венгер, хорват, италян ва бошқа халқлар қўшиқлари ва рақс куйларидан кенг фойдаланган. Асарларига ёрқин ва жозибали образларнинг хилма-хиллиги, мусиқа тилининг соддалиги билан бирга ғоявий бутунлик, мусиқа ривожи усулларининг мукаммаллиги хос. Гайдн Франс Ёзеф ўз ижоди билан симфония, квартет каби мусиқа жанрлари, симфонизм мусиқа услубининг шаклланишига катта ҳисса қўшган. 20-а.да Кёлнда Гайдн Франс Ёзеф институти ташкил этилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган