ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Люис Кэрроллнинг “Алисанинг мўжизалар мамлакатидаги саёҳати” китобининг биринчи нашри босилди.
1865-07-04

1865 йили 4 июл куни “Макмиллан” британ  нашриётида Льюис Кэрроллнинг “Алисанинг мўжизалар мамлакатидаги саёхати” китобининг биринчи нашри босилди. Кунлардан бирида  қайиқ сайрида 10 ёшлик Алиса Лидделл  математика ўқитувчиси Чарльз Доджсондан  ўзи ва сингиллари  Эдит ва Лорин учун қизиқарли воқеа тўқиб беришни сўрайди.  Илгари хам, декан Лидделлнинг  фарзандлари учун эртаклар айтиб берган Доджсонга  бу фикр маъкул бўлди. Бу сафар,  оқ қуён инига  тушиб қолган,  кичкина қизчани ер тагидаги саргузаштлари  хақида  эртак тўқиди.  Бош қахрамон Алисага жуда ўхшар эди, бошқа персонажлар эса сингиллари Лорин ва Эдитларни  такрорлар эди. Бу тарих Алиса Лидделлга жуда ёқиб тушди ва ўқитувчисига эртакни қоғозга туширишни сўради. Анча вақт ўтиб, “Алисанинг ер тагидаги саргузаштлари”деб номланган қўл ёзмани тақдим этди. 1863 йил баҳор ойида автор китобни қайта ёзиб ўз дўсти Джордж Макдональдга тахрир учун  юборади. Янги китобини Рождество байрамига тақдим этади ва   1865йил  4 июл куни Льюис Кэрролл тахаллуси билан «Macmillan and Co»  британия нашриётида чоп этилади. Китобни биринчи нашри “Льюис Кэрроллдан Алисанинг мўжизалар  мамлакатидаги саргузаштлари” деб номланган бўлиб унга Джон Тенниэл расм чизган. Иккинчи китоби “Алиса Ойнаортида”олти йилдан сўнг  1871 йилда  чоп этилди. Икки эртак хам, 100 йилдан ошган бўлсада, ханузгача болаларни севимли эртаги бўлиб келмоқда. Алиса Лидделлга совға қилинган қўл ёзмаси Британия Кутубхонасида сақланиб келинмоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган