ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ялдо кечаси ва қишки чилла
0000-12-21

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади. Элшунос олим Билол Аминов ёзишича, Ялдо кечаларини кишилар зориқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак ейилган, даврага тўплаганлар ширин сухбатлар қуришган, сандал атрофида жам бўлиб палов ёки норин тоновул қилишган. Ялдо кечаларида гап-гаштак ўтказилган хонадон соҳиблари меҳмонларни тўкин дастурхон тузаб, кутиб олишган. Қўй сўйилиб, тандир нонлар ёпилган. Қишга асралган қовун-тарвузлар, узум -анорлар омборлардан олиб чиқилиб, дастурхонга пешма-пеш тортиб турилган. Бу кечаларда бировни иғво қилиш, ғийбат, гина-қудратга мутлақо йўл қўйилмаган. Аҳилу иноқ улфатлар кеча давомида бировни қизини турмушга бериш, ораларидаги қийналиб қолган оилаларига ёрдам қилиш, тўй ва маъракаларни ўтказиш кабилар ҳақида маслаҳатлашишган. Ялдо кечаларида кексалар алохида, ёшлар алоҳида ёки оила-оила бўлишиб, суҳбат қилишган. Хотин-қизлар ҳам ўз тенгқурлари билан кўнгил очишган. Улар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоирлар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган. Mаҳалла чойхоналарида ҳам Ялдо кечаси ўтказилиб, гап-тўкма ташкил этилган. Бундай гап-тўкмаларга сайёхлар, бошқа юртидан келган мусофирлар, олиму фозиллар, шоиру қаландарлар қатнашган. Кишилар уларнинг суҳбатларидан дунёда рўй бераётган янгиликларни билиб олишган. Халқ ашулачилари “Гулёрахон-гулёра”  каби қўшиқларни айтиб, ўйинга тушишган.  Ялдо кечаси энг узоқ тун бўлгани учун севишганлар кечаси ҳам дейилган. Ялдо кечаси шарқ шеъриятида ҳам алоҳида таъкидлаган. Бу кеча ошиқлар ўз ёрларига совға-саломлар, ширинликлар  ҳадия этишган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган