Инглиз биологи Медавар Питер Брайан таваллуд топган кун
1915-02-28

Медавар Питер Брайан (1915.28.2, Рио-де Жанейро – 1987.2.10) – инглиз биологи, Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси (1949). Оксфорд университетининг Модлин коллежини тугатган (1938). Илмий изланишлари тўқималарни ўстириш муаммолари, шунингдек, организмнинг тўқималарни кўчириб ўтқазиш (трансплантация)га берадиган жавоб реакциясини тадқиқ этишга оид. У “орттирилган иммунологик толерантлик” ҳодисасини кашф этган. Медавар “Индивидиумнинг ноёблиги” (1957), “Инсоннинг келажаги” (1960) ва бошқа фалсафий асарлар муаллифи. Нобель мукофоти лауреати (1960, М. Бёрнет билан ҳамкорликда).