ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Наққош Илҳомов Анвар таваллуд топган кун
1946-08-20

Илҳомов Анвар 1946 йил 20-августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Наққош. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган саньат арбоби. П.Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртида таьлим олган. “Усто” бирлашмасида наққош бўлиб ишлаган. Илҳомов замонавий биноларни аньанавий нақшлар билан безашда кулоллик буюмлари, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги саньатининг уйғунлигига эришди. Наққошликда унутилган кундал усулини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Нақшлар мужассамотида эса рангларнинг бир-бирига майин боғланишини таьминлади. Тошкентдаги Xалқлар Дўстлиги саройининг банкет зали, “Дилором”, “Юлдуз”, “Сирдарё” қаҳваxоналарини, Тўқимачилар маданият саройи, Гулистон шаҳридаги Сирдарё театри, Германиянинг Гановер шаҳридаги “Турклистон ресторани, Тошкентдаги “Туркистон” саройи, Темурийлар тариxи давлат музейи, Имом Буxорий мажмуаси, Қува шаҳридаги Буxорий мажмуаси, Қува шаҳридаги Аҳмад Фарғоний мажмуаси ва бошқа биноларни безади.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент. 2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган