ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819202123
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро спорт журналистлари куни
1995-07-02

2 июль Халқаро спорт журналистлари куни  1995 йилдан буён Халқаро спорт матбуоти бирлашмаси ташаббуси билан  кўп давлатларда ҳар йили 2 июлда нишонланиб келинади.  Ушбу санада нишонланишга эса тарихий воқеа асос бўлган. Ушбу кун 1924 йил Парижда  ҳозирда  деярли юзлаб миллат журналистларини бирлаштириб турган халқаро спорт матбуот бирлашмаси  таркиб топган.  Спорт ҳар доим фақатгина инсонларни эмас, балки давлатлар, минтақаларни  бирлаштуривчи куч бўлиб келган. Ҳар бир инсон умри давомида ҳақиқий жанг руҳини, соғлом турмуш тарзини олиб боришга ҳаракатни спортдан олади. Спорт журналистикаси нимани ёритади? Ҳаётимизда юз бераётган, давлатлараро мусобақалар,  ижтимоий аҳамиятга эга спорт маьлумотларини олиш ва  матбуот, радио, телевидение, интернет  тармоқлари орқали оммани хабардор этиш.  Бундан ташқари спорт журналисти авваламбор ёритаётган спорт турини яхши билиши, қонун қоидаларини билмоғи лозим. Ушбу кунда тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади, спорт тармоғини тўлиқ ёрита олган журналистлар миллатлар спорт журналистлари ташкилоти ҳамда халқаро спорт матбуоти бирлашмаси томонидан муносиб тақдирланадилар.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган