ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Белгиялик драматург Морис Мотерлик таваллуд топган кун
1862-08-29

Морис метерлик  1862 йилнинг 29 августь куни Белгиянинг Гент шаҳрида бадавлат хонадонда туғилган.   Унинг отаси нотариус эди, онаси зодагон юристнинг қизи бўлган. Болакайга Морис Полидар дея исм қўядилар. Вақти келиб, у Морис Полидар мари Бернар Метерлинк-бельгияликларнинг фахрига айланган драматург ва ҳикоянавис бўлиб етишади. Морис иезуитлар коллежида таҳсил олади. Болакай аввал бошдан адабиётга, шеъриятга қизиқади, аммо ота-онасининг университетида ҳуқуқшунослик йўналишида ўқишини талаб  қилишади. 1985 йилда университет дипломини олган Морис ҳуқуқшунослик соҳасида малакасини ошириш учун Парижга йўл олади, аммо унинг бу муаззам шаҳарда ўтказган олти ой вақти тўла-тўкис адабиётга бағишланади. У Парижда шоирлар –Стефан Мал ва Вилье де-аданлар билан танишишга муваффақ бўлади. Декадентлик оқимига мансуб ёзувчи Жорис Карл Гюисманснинг маслаҳатига амал қилиб, ХIV аср фламанд мистикаси намояндаларидан бири бўлган Ян ван Раусбрукнинг “Маънавий никоҳнинг безаги” китобини ўқиб чиқади. Мазкур китобни 1891 йилда Француз тилига таржима ҳам қилади. Гентга қайтиб келгач, Метерлинк юрист бўлиб ишлаш билан бирга адабиётда ҳам узоқлашмайди. 1866 йилда Парижда чиқадиган “Плеяда” журналида унинг “Бегуноҳларнинг ўлдирилиши” ҳикояси босилиб чиқади. Орадан уч йил ўтиб, унинг бир йўла икки китоби –“Иссиқ хоналар” шеърий тўплами ва “Малика Мален” эртак –пъесаси босилиб чиқади. Мазекр саҳна асрлари нуфузли француз танқидчиси Октав мирбо ўзининг “Фигарода”да босилган тақризида “Малика малне” “ноёб асар”, дея баҳо беради, унинг муаллифини

Эса Шекиспирга тенглаштиради. Машҳур танқидчининг бу қадар юксак эътирофи Метерлинкка кучли таъсир қилади ва оқибатда у ҳуқуқшуносликни тарк этиб ўзини бутунлай адабиётга бағишлашга аҳд қилади. 1890 йилда эълон қилинган “Таклиф этилмаган аёл” пьесаси драматург ўлим ва ёлғизлик мавзусидаги илк асаридир. Адибнинг кейинги “Кўрлар” пьесасида ҳам бу мавзу қаламга олинади. 1891 йилда адибнинг “Етти малика” эртаги пайдо бўлди.  Унда етти маликани ўлим уйқусидан зарур бўлган шахзода ҳақида қилинади. Шаҳзода ўз вақтида етиб келади ва барча маликаларни қутқаради, аммо ўз севглисини қутқараолмайди. 1892 йилда эълон қилинган “Пелеас ва Мелисандра”  драмасида охирги вой бўлиб якун топган жиноий эҳтирослар тарихи қаламга олинган. Дарвоқе,айнан мана шу номда 1902 йилда Крол Дебюссининг операси ҳам пайдо бўлган. 1894 йилда драматург қўғирчоқ театлари учун учта асар яратади. Булар “Оловиддин ва Паломид”,”Ана ,ичкарида” ва “Тентажилнинг ўлими” пьесаларидир. Драматургнинг қўғирчоқ театирларига мурожат қилишининг боиси – Жонли актёрлардан  фарқи ўлароқ. Қўғирчоқларнинг рамизлар ролига кўпроқ мос келиши эди. У актириса ва қўшиқчи Жоржета Леблан билан йигирма уч йил бирга яшайди. Леблан иродаси бақувват, ўқимишли аёл эди. У Метерликнинг ҳам котибаси, ҳам ҳам театр ишлари бўйича вакили бўлиш билан бирга. Унинг вазифаси адибнинг хотиржамлигини таъминлаш ва бегоналардан асраб –авайлаш эди. 1896 йилда драматург Парижга кўчиб кетади. Бу йилларда Метерлинк бир қатор эссе ва трактатлар яратадики,  бу кичик асарлар адибнинг “Шикастанафслар хазинаси “, “Донолик ва тақдир”,”асаларилар ҳаёти” тўпламларидан жой олади. “Асаларилар ҳаёти”да муаллиф бу ноёб эонзотнинг фаоллиги ва инсонинг феъл-атвори ўртасидаги ўхшашликни тадқиқ қилгандек бўлади. 1908  йилда илк бор Станиславскийтомонидан Москва Бадиий театрида саҳнага олиб қиқилган “Кўк қуш” пьесаси метерлинкнинг энг машғур асари ҳисобланса ажаб эмас. Ушбу саҳна асари Лондон париж ва Нью-Йорк театирларида ҳам ўйналган. Унда муаллиф ўзининг 1890 йилларда яратган асарларидаги рамизли эртак йўлидан боради ва шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пьеса нафақат эртак фантазиялари балки киноя ҳамда қочиримларга бойлиги билан ҳам шуҳрат қозонган. 1911 йилда Швеция академияси Метерликни “Кенг қиррали адабий фаолияти. Айниқса , тассавур кўлами ҳамда шеърий фантазияси бойлиги билан алоҳида ажралиб турувчи драматик асарлари учун” адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти билан тақдирлашга қарор қилди. Швеция академияси вакили Вирсен ўз маърузасида драматургнинг “Аглавенна ва Селизетга” асарига алоҳида урғу беради. Метерлинкнинг ўзи ҳасталиги сабаб мукофотни топшириш тадбирида иштирок эта олмайди. Мукофотни Бельгиянинг Швециядаги элчиси Чарлз Ваутерега топширадилар. Шу йилларда унинг Леблан билан муносабатлари бузулади ва улар урушдан кейин ажрашишади. 1919 йилда Адиб “Кўк қуш “асарида роль ижро этган актриса Рене Даонга ўйланади. Умрининг сўнги йилларида кўпроқ мақолалар ёзиш билан машғул бўлади. 1927 йилдан 1942 йилгача бўлган давр мобайнида унинг ўн икки томлик асарлари нашр этилади. 1939 йилда нацистлар Германияси бутун Европага таҳдид қила бошлагач, Метерлинк Португалия диктатори Антонино Салазар шафелиги остида шу мамлакатга кетишни маъқул топади, вақти келиб, Полтугалия ҳам Гитлер босқинига дуч келиши хавфли пайдо бўлгач, эса АҚШга боришга қарор қилади. Улар бутун уруш давомида океан ортида яшайдилар ва ўзларининг Ниццадаги хос уйларига 1947 йилда қайтиб келишади. Адиб 1949 йилнинг 6 май куни юрак хуружидан вафот этади. Метерлинк нуфузли Нобель мукофотидан ташқари, Глазго университетининг фахрий докторлиги, Португалиянинг яков қиличи орденларига сазовор бўлган. 1932 йилда бельгия қироли драматургга граф унвонини берган. Метерликнинг саҳна асарлари ҳалигача дунёнинг турли мамлакатлари театирлари репертуарларидан жой олиб келмоқда. Уабсурд театр санъатининг илк асосчиларидан бири ҳисобланади.  Унинг пьесалари ,айниқса, Семюэль Беккет ижодига катта таъсир кўрсатган. “Метерлинк ҳеч нарсага чақирмайди ва ҳеч қандай ҳукм ҳам чиқармайди, - деб ёзган эди 1967 йилда адабиётшунос Жоанна патаки Козофф,-унинг саънати ҳеч қачон тарғиботга айланмайди.. чунки улар фундаментал қадриятларга асосланган ва сиёсату руҳиятдан ҳоли туради.Танқидчи Веттина Кнап ўзининг “Морис Метерлинк” монографиясида таъқидлашича, адибнинг тез-тез эртак жанирига мурожат қилишига сабаб –эртак ижтимоий фикрининг энг чуқур ва энг оддий ифодаси, у инсонинг хиссиётлар уйғотади.

Маьлумот:Нобел мукофоти совриндорлари. Тошкент. 2011.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган