ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112131416
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон “Шойи” илмий тадқиқот институти ташкил топган кун
1937-07-29

 Ўзбекистон  “Шойи” илмий тадқиқот институти – ипакчилик соҳасидаги илмий муассаса. “Ўзбек ипаги” уюшмаси таркибига киради. Марғилон шаҳрида жойлашган. Пилладан ажратиб олинган ипак ҳом ашёсини, ипак маҳсулотлари ва ипакни қайта ишлаш жараёнидаги чиқиндиларни қайта ишлашнинг техналогик, иқтисодий, меъёрий ва ташкилий муаммоларини ўрганади. 1937 йил 29 июлда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1958 йилда ҳукумат қарори билан ипакчилик ривожланган Марғилон шаҳрига кўчирилди. Институт таркибида беш илмий лабаратория мавжуд. (Пиллакашлик, иқтисодий, меъёрий изланишлар, чиқиндиларни қайта ишлаш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, табиий толаларга дастлабки ишлов бериш) ва ипак маҳсулотларини сертификациялаш маркази фаолият кўрсатади. Тошкент шаҳрида филиали бор. Институт олимлари томонидан Тошкент тўқимачилик машиналари махсус конструкторлик бюроси билан ҳамкорликда бир қатор пиллакашлик машиналари тизими (СКЭ-4ВУ; КЗ-150ШЛ ва бошқалар), теҳнологик ускуналар (СММ-6, МК-1; РК-У ва бошқалар), яратилди ва ишга жорий этилди, 42 ихтиро учун муалифлик гувоҳномалари олинган. Институт фаолияти  Э. Б. Рубинов, М. Мирзарахметов, А. Б. Новинков, М. Ш. Мирқосимов, Ф. Қ. Қўқонбоев, О. А. Охунбобоев, Г. А. Раҳимжонов, Г. Н. Валиев, Г. Г. Асроров каби олимлар фаолияти билан боғлиқ. Институт илмий тўпламлар нашр этади. Пиллачилик ва ипакчилик бўйича  бой илмий кутубхонага эга.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган