ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Загруская Галина таваллуд топган кун
1905-04-27

Загруская Галина Николаевна (1905.27.4, Иркутск - 1978.16.11, Тош- кент) — актриса ва реж. Ўзбекистон халқ артисти (1944). Иркутск балет мак- табини тугатган (1922). 1937 йилдан Тошкентда, М. Горький театрида актриса. Яратган образлари психологик чуқур ва жўшқинлиги, ҳаракат ва нутқ маданиятининг мукаммаллиги б-н характерланади. Ижобий ва салбий, фожиавий ва ҳажвий ролларни бир хилда маҳорат б-н ижро этган. Энг яхши роллари: Варвара, Кручинина («Момақалдироқ», «Айбсиз айбдорлар»), Елена, Василиса Карповна («Мешчанлар», «Тубанликда»), Анна Каренина («Анна Каренина»), Раневская («Олчазор»), Сабурова («Ягона гувоҳ»), Диана («Ит пичан емайди, ўзгага ҳам бермайди»), Мирандолина («Меҳмонхона бекаси»), Жамила, Майсара («Бой ила хизматчи», «Майсаранит иши»), Тўлғаной («Момо ер») ва б. Реж. сифатида «Этик кийган мушук», «Ит пичан емайди, ўзгага ҳам бермайди», «Жиззаки», «Кичкинтой Доррит», «Уч хапдори» каби спектаклларни саҳналаштирган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган