ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ рассоми Муҳаммаджонов Шомағмуд Шоҳодиевич
1954-04-27

Муҳаммаджонов Шомағмуд Шоҳодиевич (1954.27.4, Тошкент) — миниатюрачи рассом, китобат санъати устаси. Ўзбекистон БАакад. (1997). Ўзбекистон халқ рассоми (2001). Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1974). Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида рассом. 1970-йилларда Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейида проф. Ч.Аҳмаров ва Ҳ. Сулаймонлардан рассомлик ва миниатюра санъатини ўрганди. Шарқ миниатюраси ва китобат санъати соҳасида чуқур изланишлари натижасида қадимги қоғоз тайёрлаш усули ва саҳифа безагининг абри баҳор турини қайта тиклади, миниатюра соҳасида самарали ижод қилмоқца. Ўрта аср Шарқ миниатюрасига оид чуқур билим ва академик дастгоҳпи рангтасвир малакалари Муҳаммаджонов Шомағмуднинг ўзига хос бадиий услубининг шаклланишини таъминлади: қиёфа, вазият, имо-ишоралар, рангларнинг рамзий маънолари орқали қаҳрамонларининг руҳий ҳолатини акс эттиради, миниатюра санъатининг анъанавий тизимига замонавий муаллифнинг ўзига хос бадиий тафаккурини ҳам сингдиради. А.Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» асарига расмлар (1974, Тошкентдаги Адабиёт музейида), Шарқ адабиёти (Фирдавсий, Низомий ва бошқа асарлари) мавзуида локли миниатюра намуналарини яратди (1983—1984, Амалий санъат музейида). Китобат санъати усулида «Навоий лирикаси» тўплами (1983, Японияда), «Калила ва Димна» асари боблари бўйича 2 та (1985, 1991; Метрополитен музейида), Муҳаммаджонов Шомағмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асари (1985, Ўзбекистон тарихи музейида), «Темур тузуклари» (1991) қўлёзма нусхаларини тайёрлади. «Ипак йўли ҳикоялари» асарлар туркуми (1999) ва бошқа асарлари машҳур. Муҳаммаджонов Шомағмуд асарлари республика ва чет мамлакатлардаги (жумладан, Эрон, 1998, 2000; Туркия, 1999) кўргазмаларда намойиш этилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1996).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган