ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Бойхонова Зулайҳо Маҳаматжоновна таваллуд топган ку
1964-04-28

Бойхонова Зулайҳо Маҳаматжоновна (1964.28.04, Наманган вилояти Уйчи тумани) — актриса, хонанда (лирик сопрано). Ўзбекистон халқ артисти (2003). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1986). 1987 йилдан Муқимий театрида актриса. Нурхон (К.Яшин, Т.Жалилов, «Нурхон») унинг саҳнада яратган илк образидир. Кейинчалик Бойхонова Зулайҳо театрда саҳналаштирилган деярли барча спектаклларда бош ролларни ижро этиб танилди: Зулайҳо (Р.Бобожон , Ф.Олимов, «Юсуф ва Зулайҳо»), Нодирабегим (Т.Тўла, Ф.Олимов, «Нодирабегим»), Барчиной (У.Азим, Б.Лутфуллаев, «Қудуқ тубидаги фарёд»), Ойжамол (Р.Маъдиев, Б.Лутфуллаев, «Тақдир»), Умида (Р.Маъдиев, Ф.Олимов, «Девона»), Ширин (Хуршид, Ю.Ражабий, «Фарҳод ва Ширин») ва бошқа. Бойхонова Зулайҳо хонанда сифатида «Самарқанд Уш-шоғи», «Фарғона тонг отгунча», «Гар соғинсам», «Бойландилар», «Ўзга ёр йўқдир», «Кечалар», «Унутма», «Оворамиз», «Ҳолат», «Тушимда кўрсам эди», «Соғиндим»,«Ё раб», «Эй дўст», «Саломатлик керак», «Эй кўнгил», «Алла», «Эҳтиёж», «Шаҳлога тушди», «Бибихоним», «Ҳануз» каби ашула ва қўшиқларни ижро этган. Бойхонова Зулайҳо шунингдек, теленовелла («Изҳор»да Зулайҳо), видеофильм («Юсуф ва Зулайҳо»да Зулайҳо, «Кўнгил кўчалари»да Унсин, «Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси»да Бону ва бошқа)ларда ҳам суратга тушган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган