Ратха-Ятра (Ratha Yatra,
сўзма-сўз — "жанг аравалари намойиши") — Кришна-Вишна
шаклларидан бири бўлган Джаганнатха худосининг эхромдан, улкан икки ғилдиракли жанг аравасида олиб чиқиш ҳар
йиллик диний байрами. Байрам Ашадха (июн-июл) ойида нишонланади. Байрамнинг энг
муҳим жойи Орисс штати пойтахти Бхубанешварга
яқин жойлашилган Пури ( Puri ) шаҳридаги Джаганнатх
( Jagannath ) ибодатхонаси. Ратха-Ятра Кришна худосининг
Гокулдан Матхурага саёҳати рамзидир. Афсонага кўра, Джаганнатх
худоси бир куни ўзининг туғилган
жойи - "Гундича Гхар" ни ҳар
йили бориб кўрмоқ истагини билдирди. Бошқа
афсонага кўра, унинг синглиси Субхадра ота-онасининг уйи - Дваракни
кўриб келишни хоҳлаган эди, шунинг учун икки акаси Джаганнатх ва Баларама уни
у ёққа олиб бориб қўйишди. "Бхагавата-пурана" га кўра, шу
куни Кришна ва Баларама Матхурага Канса подшосининг таклифномаси бўйича, мусобақада
қатнашиш учун жўнашган. Байрам кунида учта - биттаси
сариқ ва иккитаси — кўк рангларда - улкан жанг аравалари,
эҳром олдида тўхтатилади ва Джаганнатх, уни акаси Баларам
синглиси Субхадра ҳайкаллари тегишли араваларга жойлаштирилади. Юзлаб
одамларни араваларга кўшишади ва уларни бутун шаҳар орқали олиб юришади.
Илоҳларнинг аравалари орқасидан кичикрок араваларда
зиёратчилар, акробатлар ва гимнастикачилар
боришади. Байрамда одатда 200 мингдан ортиқроқ киши йиғилади.