ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Атжонова Байрам таваллуд топган кун
1940-04-29

 Атжонова Байрам (1940.29.04, Қўнғирот) — қорақалпоқ хонандаси (лирик баритон) ва реж. Қорақалпоғистон (1974), Бошқирдистон (1978), Ўзбекистон (1982) халқ артисти. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1963). Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда (1963—1966), Қорақалпоқ телестудиясида реж. (1966 йилдан), бош реж. (1967-1969), Корақалпоқ давлат филармонияси (1971-1977 ва 1981 йилдан), Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри директори (1978—1980). Ёқимли, кенг диапазонли, лирик овоз соҳиби. Ижро услуби юксак маданияти, ўзига хос миллийлиги, ижросидаги фалсафий мазмуни, маҳорат кучи билан ажралиб туради. Репертуаридан қорақалпоқ мусиқали драма («Ойгул ва Обод», О. Ҳалимов; «Ғариб Ошиқ», А. Бегимов, Т. Олланазаров, О. Ҳалимов ва бошқа) ва опера («Ажиниёз», Н. Муҳаммаддинов) лардан ариялар, миллий композиторлар асарлари («Гўдак ҳақида баллада», «Менинг йигитлик пайтим, сенинг қиз пайтинг», «Ёшлик ҳақида баллада», «Бўлмас», Н. Муҳаммадцинов; «Ўлкамга келинг», «Юлдузлар», X. Турдиқулов; «Мен деҳқон фарзандиман», Н. Мусаев ва бошқалар) ўрин олган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974, 1988).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган