ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоира Зулфия Мўминова таваллуд топган кун
1959-07-15

 Зулфия Мўминова 1959 йили Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. “қишлоғимиз Қоратой тоғининг ён бағрида жойлашгани учун бағоят сўлим ва гўзал табиатли,- деб ёзади у ўз таржимаи ҳолида.Бу ерда халқ оғзаки ижодини яхши биладиган, яхши ижро этадиган одамлар яшайди.Шулар қатори менинг раҳматли бобомни Мўмин оқин деб аташган. Бобом бир неча қўшиқларига бўлган ҳавас менинг қалбимда шеьрга бўлган интилиш уруғини сочди. Ўзбек  адабиётига 80- йилларда кириб келган ёш шоиралардан бири бўлдим. Бу йиллар бирор ҳафта ёки кун йўқ эдики, шеьрият ҳақида баҳс ва суҳбатлар бўлмаган бўлса. Бу баҳс ва мунозараларда чархландим. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева каби устозлардан илҳом олдим…”  Зулфия шу йилларда Тошкент Давлат университетининг филология факультетини битирди (1983). “Саодат” журналида, радиода ишлади. Унинг дастлабки шеьрий тўплами 1988 йилда “Ватан ташлаб кетмайди” номи билан нашр бўлган. Шу йили унинг яна “Бешикларни асрагин, дунё”, 1993 йилда эса “Ёнаётган аёл” шеьрий китоблари олам юзини кўрган.Шоиранинг тўпламдан- тўпламга маҳорати ошиб борди. “Бешикарни асрагин, дунё” тўпламида шоиранинг изланишлар доираси кенгайиб, у ўзинининг дадил овози билан ўқувчилар эьтиборини тортди. Зулфия ижодида “Ёнаётган аёл” шеьрий гулдастаси китобхонга ҳам, адабий жамоатчиликка ҳам , айниқса маьқул бўлди.У ҳаммадан, яхши одамлардан, гўзаллик ва ҳурликдан, иффатли ва иболи аёллардан, меҳрибон ва мушфиқ оналардан , табиат ва Ватан жамолидан хайратланади. Айни чоғда ёмонлардан, қора ниятли, чиркин юраклардан бетоқат бўлади, нафрати ҳалқумига сиғмайди. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган