ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини химоя қилиш куни.
0000-04-30

Бутунжахон  соғликни сақлаш ташкилоти (БССТ) (Всемирная организация здравоохранения ) 3 март кунини махсус  кун - Қулоқ ва эшитиш  саломатлигини химоя қилиш куни деб таъсис этилди ва хар йили 3 март куни Халқаро қулоқ ва эшитиш  саломатлигини химоя қилиш куни деб нишонланади (International Day for Ear and Hearing). Ушбу кунда дунёдаги барча тиббиёт ва волонтёр ташкилотлари аҳоли орасида эшитиш қобилияти билан боғлик  муаммолар  хақида тадбирлар ўтказиш режалаштирадилар.  БССТ ўз навбатида, шу ташкилотдаги давлатларга  қулоқ касалликлари ва эшитиш  муаммолари бўлган  инсонларга  тиббий ва касалликни олдини олиш бўйича ёрдам кўрсатиш  миллий дастурни ишлаб чиқиб амалга оширишда кўмаклашади. Бугунги кунда эшитиш қобилиятини йўқотиш касаллиги дунёда кенг тарқалган сенсор шаклигидаги ногиронлик  хисобланади. Маълумотларга қараганда, карлик ва эшитиш  йўқолганлик касаллиги билан 275 миллион инсон хасталанган. Қулоқ  касалликларини асосий сабаблари қулоқ сурункали инфекцияси ва  қатор касалликлар: қизилча, қизамиқ, тепки, менингит,-яна дори воситалар таъсири , атроф мухит факторларидан бири шовқин. Шифокорлар таъкидлашича, бу касалликларни ривожлантирувчи сабабларини  бартараф этиш йўли билан  касалликланганларни  ярмини даволаш мумкин.  Олдини олиш чоралари;  ахолининг иммунитетини кўтариш, она ва бола саломатлигини  химоялаш, мехнат гигиенасини таъминлашдир.Шифокорлар ота-оналарга маслахатлар бериб, фарзандларини назорат қилиб туриш, қулоқларига ифлос сувлар кирмаслик; қулоқларга урмаслик, қулоқларга хар хил нарсалар тиқмаслик; айрим белгилар пайдо бўлганда касалхонага мурожаат қилишни тавфсия қиладилар.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган