4 март ( 2014 йилга) Феврал ёки март ойининг “Ёғли”сешанбасига тўғри
келган байрам - Халқаро қуймоқлар куни деб нишонланади (International
Pancake Day). Байрам АҚШнинг
Канзас штатида ўтказилади. Биринчи қуймоқлар
байрами 1950 йилда бўлиб ўтган.Англиянинг Олби шахарчасида эса бу байрам 500
йил мобайнида ўтказилиб келмоқда. Улуғ
Рўза кунларидан бирида бир аёл қуймоқлар пишириб турганда, черков қўнғироғи чалинди. Қўрқиб кетган уй
бекаси тавада пирилиб турган қуймоқ билан черковга югуради. Бу ходиса 1445 йили
содир бўлган. Қуймоқли югуруш. Шахар
ахолиси, шундан буён, хар йили, куйлак
кийган ва фартук таққан аёллар қуймоқ
солинган товани кўтариб, маълум бир
масофада югуриш мусобақасида қатнашадилар.
Бундай маросим Лондондаги Westminster Schoolда хам ўтказилади – отнинг
соч толаси қўшилиб пиширилган қуймоқ,
ажралиб кетмаслиги учун, товадан тепага отилади, ўқувчилар каттароқ қисмини
олишга харакат қиладилар. Шундай қилиб,
Олби ва Либерале шахарларида хар йили аёллар товада қуймоқларни айлантириб
югирадилар. Мусобақада ютганлар эса
хурмат ва эхтиромга сазовор бўладилар. Югириш вақтида товада қолган қуймоқлар
томошабинлар томонидан танаввул қилинади.