ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Англиялик Томас Кук дунёда илк бор саёҳат агентлигини ташкил этди
1841-07-05

Илк бор Томас Кук ташаббуси билан темирйўл компанияси “Midland Counties Railway” томонидан  Лейцер ва Лафборо шаҳарларига махсус саёҳатлар уюштирилди.  Кейинроқ реклама мақсадида Томас Кук саёҳатларининг қизиқарли, ажойиб маьлумотларга тўла ажралиб турганлиги учун ҳамда саёҳатчиларнинг кўпайиб бораётганлиги сабабли темирйўл Томас Кукга чегирмалар қилди. Томас Кук ўзига тўқ саёҳатчилардан тортиб оддий, моддий томондан қийналган инсонлар учун ҳам махсус саёҳатлар уюштирарди.  Бу ҳам албатта оммани саёҳатга , туризмга бўлган қизиқишини янада оширишга ёрдам берди.  Аста аста саёҳатчиларнинг сони юзлаб эмас, минглаб оша борди.  Унинг саёҳатдан асосий мақсади “ Ўрта нархда юқори рағбатлар остида юқори саёҳлар сонини кўпайтириш” бўлган. Ўша пайтларда туризм соҳасининг ривожланаётган даврларда Томас Кукнинг ушбу мақсади ҳамма учун маьқул бўлган эди. Тез орада саёҳатлар қатнови тезлаша борди. 1850 йилдан эса бир қатор европа шаҳарларига ҳам саёҳатлар уюштирилиши кенгая борди. Саёҳатларни махсус уюштириш мақсадида Томас Кук “Томас ва ўғли” деб номланган янги саёҳат агентлигини очди. Агентликнинг биринчи америкалик ҳаридори Марк Твен бўлган. Саёҳат агентлиги тез орада бутун дунёни забд этди ва машҳурликни қўлга киритди.  Томас Кук “Саёҳат яратувчиси” дея тан олинган. 5, 10 йилдан сўнг эса “Томас ва ўғли” фирмаси 84 та бўлимга, 85 та агентликларга эга бўлган, энг асосийси 3 миллиондан ортиқ ҳаридорларга эга эди. Эслатиб ўтамиз , 27 сентябр куни бутунжаҳон  Туризм куни нишонланади.

 

 

 

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган