
Пришвин Михаил Михайлович (1873.23.1, Липецк вилояти Елец тумани – 1954.16.1, Москва) – рус ёзувчиси. Лейпциг университети фалсафа факультетини тугатган (1902). Қрим ва Қозоғистонга қилган сафари натижасида эса “Одам Ато ва Момо Ҳаво” (1909), “Қора араб” (1910) сингари очеркларини ёзган. “Берендей булоқлари” (1923) очерки, “Кашчей занжири” (1923) ва “Турналар ўлкаси” (1929) романлари муаллифи. Пришвин бутун умри давомида табиат, ов ва ўлкашунослик билан қизиққани, ўз ҳаёти мазмунини табиат билан уйғунликда кўргани учун табиатга меҳр мотиви унинг бутун ижоди бўйлаб “Қизил ип” янглиғ ўтиб туради. Унинг ҳатто катта эпик асарларида ҳам табиатга бўлган меҳр, у билан уйғунликда яшаш ва табиатни асраш ғояси ётади. Пришвин 40 – 50-йиллар “Кийинмаган кўклам” қиссаси, “Фацелия” насрий достони (1940), “Қуёш хазинаси” (1945) эртак-ривояти каби асарларини ёзган. Ёзувчи вафотидан кейин унинг “Замин кўзлари” кундаликлари, “Осудар йўли” (1957) роман-эртаги эълон қилинган.