ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Австриялик ёзувчи Цвейг Стефан таваллуд топган кун
1881-11-28

Цвейг Стефан 1881 йил 28 ноябрда Вена шаҳрида туғилган. Австриялик ёзувчи. Вена ва Берлин унверситетларида ўқиган. 1-жаҳон уруши йилларида  Австрия ҳарбий вазирлиги архивида хизмат қилган ва урушга қарши мақолалар ёзган. Дастлаб Зальцбургда, кейин Лондон(1934 йилдан),  Нью-Йорк (1940 йилдан), Петрополисда яшаган. “Кумуш торлар “(1901) шеърий ва “Эрика Эвальд муҳаббати” (1904) насрий тўпламларида француз симвалистлари таъсири сезилади. "Илк кечинмалар”(1911), “Амок”(1922), Туйғулар тўлқини”(1927) ҳикоялар тўпламларида Цвейг инсон руҳиятининг сирли томонларини, шахсий ҳаётининг зиддиятли манзараларини тасвирлашга уринган. “Мендель нодир китоблар сотувчиси” (1929), “Янги ихтисослик билан дафъатан танишув” (1936) каби ҳикоялари бор. Цвейг ижодида биографик роман, эссе ва очерклар, айниқса, катта бадиий қимматга эга. Унинг Л.Н. Толстой, А. Стендаль, З. Фрейд, Ф. Ницше ва бошқаларга бағишланган биографик асарларида давр руҳи, ижоднинг ширин ва азобли дақиқалари, тасвир этилган ижодкорнинг руҳий ва маънавий олами ёрқин мужассамлантирилган. Цвейгнинг “Жаҳон бунёдкорлари” (1920-28) туркумига кирган эсселари орасида Ф.М. Достоевский, Ч. Диккенс, Р. Роллан ва бошқалар ёзувчиларга бағишланганлари алоҳида эътиборга сазовор, “Бальзак” (1946) асари жаҳон адабиётидаги биографик роман жанрининг энг яхши намуналаридан. Сиёсат, Цвейг назарида, ғирром ўйиндан иборат. Шунинг учун у ўз ижодида даврнинг сиёсий масалаларини четлаб ўтиб, сиёсий ўнинлар тегирмонига тушиб қолган ожиз кишиларга хайрихоҳлик билан қараган “(Мария Антуанетта”, 1932; “Мария Стюарт”, 1935).  Цвейг гарчанд машҳур тарихий сиймолар ҳақида “Магеллан” (1938) ва “Америго” (1942) сингари романлар яратган бўлса ҳам, у, биринчи навбатда, 19-20-асрларда яшаган И. В. Гёте, Т. Манн, Б. Шоу каби сиймолар ҳақидаги бадиийлашган асарлари билан жаҳон адабиётида биографик роман, эссе ва очерк жанрларининг шаклланишига муҳим ҳисса қўшди. “Номаълум аёл мактуби” ҳикояси, "Куйган кўнгил фарёди“ ҳикоялар тўплами ўзбек тилига таржима қилинган. Цвейг Стефан 1942 йил 22-февраль Петрополис вафот этган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган