ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Уйғониш даврининг буюк италян ҳайкалтароши Микеланжело Буонарроти таваллуд топган кун
1475-03-06

Микеланжело 1475 йил 6 мартда Тосканодаги Капрезе шаҳарчасида флоренсиялик дворян Лодовико Буонаротти оиласида таваллуд топган. Уйғониш даврининг буюк италян ҳайкалтароши, меъмори, рассоми ва шоири Микеланжелонинг болалик йиллари Флоренсияда ўтган. Ўз иқтидорини жуда эрта намоён эта бошлаган Микеланжело 13 ёшидан Д. Гирландаё исмли рассом устахонасида рассомлик ва ҳайкалтарош Бертолдо ди Жованнидан ҳайкалтарошлик сирларини ўргана бошлади. Ўзининг энг йирик асарини 26 ёшида яратишга киришди. Флоренсияда мармардан баландлиги 5 метрли ҳайкал ясашга киришган бир ҳайкалтарош уни бу­зиб қўяди ва ишни охирига етказмай ташлаб кетади. Бу ишни давом эттиришга ҳеч ким жазм эта олмайди. Микеланжело бу ишни давом эттиришга киришади ва 3 йиллик машаққатли меҳ­натдан сўнг буюк бир ҳайкал яратишга муваффақ бўлади. У яккама-якка курашда ўз халқининг душмани - паҳлавон Голиафни енгган ёш йигит Давиднинг ҳайкали эди. Ҳайкалтарош ўз қаҳрамонининг курашга отланган пайтдаги ҳолатини тасвирлаган: чап қўлида сопқонни ушлаган ҳолда кўзларини катта очиб паҳ­лавонга тикилиб турибди. Давид ўта қатъий, хотиржам ва шафқасиз қиёфада.Микеланжело ижодига хос маҳобатлилик, мутаносиблик қуввати, ички таранглик ва драматизм, инсон гўзаллиги олдида бош эгиш каби асосий хислатлар унинг ёшлигиданоқ кўзга ташланади, у образларига инсонпарварлик, ёрқин ҳаётий ҳаққонийлик бахш этди.Ҳайкалтарошнинг энг яхши ишларидан бири папа Юлий II (Рим черкови бошлиғи) қабри устидаги сағанадир. Уни ажойиб мармар ҳайкаллар безаб туради. Таврот сюжети асосида яратилган бу ҳайкаллар орасида Мусо алайҳис-саломнинг улуғвор қиёфаси ва боғланган икки асир йигитнинг тасвири бор. Улардан бири бор кучини тўплаб, тутқунликдан халос бўлишга интилади, иккинчиси эса жон бермоқда. Лекин мағлубиятга учраган, жон бераётган киши­лар ҳам Микеланжело тасвирида ҳамиша гўзал ва қудратлидир.Микеланжело рассомликда ҳам ўзининг юксак иқтидорини намойиш этишга эришган. 1508-йилда папа Юлий II Микеланжелога Римдаги Сикст капелласининг шифтига расм ишлашга буюртма беради. Умумий майдони 600 квадрат метрдан зиёд бўлган бу машаққатли ишни рассомнинг бир ўзи, ёрдамчи шогирдларсиз жуда оғир шароитда, баланд ҳавозага ётган ҳолда бажарди. Таврот ақидалари мавзуида бажарилган бу иш мазмунан дунёнинг яратилиши ҳақидаги тасвирлардан иборат бўлган. Бу тасвирлардаги энг ёрқин образлардан бири Одам атодир.1523-йилда Флоренсиядаги нотинч ҳолат, сиёсий, қуролли тўқнашувлар рассомни бу ердан Римга кетишга мажбур этди. 1534-йилда Флоренсияга қайтиб келган рассом 1541-йилгача яна шу Сикст капелласи деворларига «Даҳшатли суд» манзараси тасвирланган расмни чизади. Рассом бу улкан асарда инсоннинг итоацизлик руҳини, инсон гўзаллиги ва қудратини тасвирлади.Микеланжело буюк меъмор сифатида ҳам машҳур эди. У Римда дунёдаги энг буюк Авлиё Пётр собори қурилишини тугаллади. У соборнинг дастлабки режасини қайта ишлади ва унинг лойиҳаси асосида дунёда тенги йық ажойиб гумбаз қурилди.Микеланжело умрининг охирги йилларида шеърият билан ҳам шуғулланди. Унинг «Шеърлар» китоби ўлимидан сўнг дастлаб 1623-йилда нашр қилинган.Буюк рассом ўзи ҳақида «Кишиларни менчалик севишга мойил одам ҳали туғилмаган», - деб ёзган эди. Чиндан ҳам у инсон эркинлиги ва гўзаллигини тараннум этувчи санъати билан ушбу муҳаббатини исбот этди.Микеланжело Римда вафот этган. Унинг жаса­дини Римдан хуфёна олиб кетиб, Флоренсияга дафн этишади. Флоренсиядаги Сан-Манято черкови олдидаги майдонга рассом томонидан яратилган Давид ҳайкалининг бронзадан ясалган нусхаси унинг ёрқин хотираси­нинг рамзи сифатида ўрнатилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган