
1984 йил 30 июлда Американинг NBC телеканали “Санта Барбара” телесериали намойишини бошлади. Салкам 10 йил давомида томошабинларни
телевизор қаршисига “михлаб қўйган” ушбу сериал жами 2137 қисмдан иборат
бўлган. Санта Барбара шаҳарчасида яшовчи бадавлат Кепвеллар оиласининг ҳаёти
билан боғлиқ воқеалар ривожи мухлисларни шунчалик ўзига тортганки, жаҳоннинг
кўплаб мамлакатларидаги турли миллат вакиллари ҳар оқшом хонадонларига “Ташриф
буюрувчи” сериал қаҳрамонларини ўз қадрдонларидек қабул қила бошлашган.
Уларнинг қайғуларига ҳамдард, қувончларига шерик бўлишган. “Санта Барбара”ни
телесериал жанрининг, таъбир жоиз бўлса, бугунги “Жумонглар” у “Туташ тақдирлар”нинг
тутинган отаси деб аташ мумкин. Халқимизни жиддий, бадий юксак адабиёт ва
саънат намуналаридан баҳраманд этишга ҳар қанча интилмайлик, барибир “вақт
ўлдириш”га мўлжаланган, муваққат таассуротлар уйғотувчи замонавий томоша
жанрининг ҳаётимизга тобора сингиб бораётгани билан ҳисоблашмасликнинг иложи йўқ.