ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Kомпьютер сичқончаси кашф этилган кун
1968-12-09

Энгельбарт  жахонда биринчи бўлиб компьютер сичқончасини кашф этди. 1968 йил 9 декабрда Американинг Стэнфорд тадқиқотлар институтидан кашфиётчи  Дуглас Энгельбарт Сан Франсискода ҳисоблаш техникаси конференциясида дунёда биринчи бўлиб, компьютер сичқончасини қандай ишлашини намойиш этди. Бу кашфиёт ғилдиракчалар ўрнатилган бир тугмачали кубикча эди. Компьютер сичқончаси ўз номи билан-сичқончани думини эслатади. Биринчи сичқончани инжинер Билл Инглиш  еиғган, унинг имкониятларини намойиш этиш дастурини Джефф Рулифсон ёзган. Қурилманинг ичида иккита металдан ясалган диск бўлиб, қурилмани олдинга харакатлантирилганда битта диск қайрилган, иккинчи диск эса қурилмани ўнга ва чапга харакатлантиришга ёрдам берган. Энгельбартнинг биринчи сичқончаси кейинчалик Xerox компаниясини қизиқтириб қолди. Компаниянинг тадқиқотчилари сичқончанинг конструкциясига ўзгариш критдилар ва у хозирги замон сичқончаси кўринишига эга бўлган. 1970 йилларнинг бошида  Xerox компаничси сичқончани биринчилардан бўлиб шахсий компьютирнинг қисми сифатида тақдим этдилар. Сичқончада учта тугмача  бўлиб ғалтакчалар ўрнига, шарик  дисклар ўрнига ролик ўрнатилган бўлиб, унинг нарҳи 400 долларга баҳоланган! 1983 йилда  Apple фирмаси Lisa компьютерлари учун бир тугмачали сичқончаларни яъни ўз шахсий моделларини чиқарди. Бу сичқончаларнинг нарҳи 25 долларга арзонлаштириш имконини берди. Apple Macintosh ва кейинроқ  ОС Windows IBM PC компанияларининг сичқончаларини ишлатиш кенг оммалашди. Ҳозирги кунда компьютер сичқончаларининг икки хили: механик ва оптик турлари ишлатилмоқда.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган