Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти (БМТ) жорий қилган камбағалларга Халқаро ёрдам куни 19 декабрда дунё миқиёсида нишонланади.
“Узоқ вақт ҳаёт фаолиятини қаноатлантиришни таъминловчи ресурслар етишмаслиги”
, Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) томонидан камбағаллик деб қаралади.
Халқаро экспртларнинг маълумотларига кура 20 аср охирларида ер курраси
ахолисининг тўртдан бир қисми, яъни бир ярим миллиард киши камбағал ҳолда кун
кўришига маҳкум бўлган.Тадқиқот натижалари
шуни кўрсатади-ки, 1999 йилдан 2007 йилгача қашшоқликдан 300 миллион киши нобуд
бўлган. Таъкидлаш лозим-ки, иккита жахон уруши ҳам шунча инсонни ёстиғини
қуритмаган. Қашшоқликни бартараф этиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)
бир нечта дастурларни қабул қилган. Куплаб мамлакатларда қашшоқликни бартараф
этиш мақсадида куплаб тадбирлар ўтказилади.