
Ўзбекистон халқ артисти (1955). Ўзбек давлат мусиқали драма театри
қошидаги студияда таълим олган (1930-1932). 1932-1934 йиллар шу театрда актёр.
1934 йилдан Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театри актёри (1948-1964
йиллар директори). Спектаклшларда етакчи қаҳрамон, айни вақтда, чуртесар, ўжар
табиатли кишилар оброзини яратишда кучли драматизм, босиқ ҳаракатлар, паст овоз
ва бамайлихотирлик билан ифода этиш унинг ижодига хос. Солиҳбой (“Бой ила
хизматчи”), хон Бобохон (“Тоҳир ва Зухра”), Навоий (“Алишер Навоий”),
Ҳамза(“Ҳамза”), Муқумий (“Мавлоно Муқумий”), Юсуфбек ҳожи (“Ўтган кунлар”) ва
бошқалар, унинг саҳнада яратган энг яхши оброзларидир. Кинода Тошматов
(“Опа-сингил Раҳмоновлар”), Ориф ота (“Стадионда учрашамиз”), Аҳмедов
(“Аллангали йиллар”) каби ролларни, “Навоий” видиофилъмда эса Лутфийни ижро
этган. “Нодира” (С. Қосимов билан биргаликда), “Боқий ва Соқи”, “Мели ҳаббону
Наби товон” каби мусиқали драма ва комедияларни ёзган. “Ёр, диёр мадҳи” адабий
мусиқали композиция ва бир қанча қўшиқлар муалифи. “Уч соз” шеърий тўплами нашр
этилган.