ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    12
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xалқаро помилдорилар (Томатлар) куни
0000-08-27

Бундай ажойиб байрам деймизми, қизиқарли кунми, ҳуллас помилдорилар куни ҳар йили  август ойининг оҳирги санасида Испаниянинг  Бунол шаҳрида нишонланади. Испания шаҳрида ҳам ҳар йилги “Помилдорилар фестивали” ёзнинг оҳирги кунларида нишонланади. Бошқа Испания фестивалларига ўхшаб, бу фестивал ҳам мусиқа садолари остида, рақслар билан, бепул меҳмондорчилик билан ўтказилади. Помидорлар фестивалининг ажойиб Бунол шаҳрига туристларни жалб қилувчи бир антиқа аньанаси бор. Бу “Помилдорилар жанги”. Шаҳар майдонида ўтказиладиган бу ўйинда майдонда бир қанча эзилган  помилдорилар ортилган камазлар пайдо бўлади. Фестивалнинг қизиқ ва мароқли ўтиш мақсадида ўтказиладиган ушбу ўйиннинг қоидаси, биринчи бўлиб камазларга югуриб етиб бориш ва  қатнашувчилар бир бирига помилдорилар отишади. Бунда қатнашувчи ким эканлигининг аҳамияти бўлмайди, чунки  бундай эзилган помилдори отишмаларида  одам бир-бирини таниб бўлмайди. Бундай вақтда шаҳардаги барча бар, ресторан, кафелар махсус пластик қопламалар билан маҳкам ёпилади. Помилдори отишмалари қатнашувчилари иложи борича камроқ кийимда бўлишни маьқул кўришади, чунки кийимда бўлсангиз ҳам тоза қолишингиз мумкин бўлмайди. Эслатиб ўтамиз, фестивалда қатнашувчиларнинг орасида тушунмовчиликлар ҳам бўлиб туриши, бир-бирлари билан уриш қилишлари ҳам мумкин. Ҳар йили помилдори отишмаларининг қатнашувчилар сони ортиб бормоқда. Ўйинда ман қилинган ҳолатлар: ўйин бошланиши ва тугашида махсус сигнал чалинади ва унга риоя этиш, помилдорилардан бошқа ҳеч нарсани отмаслик, бир-бирининг кийимини йиртмаслик, помилдори олиб кетаётган камаз ҳайдовчиларига ҳалақит бермаслик. Шундай қоидаларга риоя қилган ҳолда, ҳар йилги фестивал тинч ва жанжалсиз ўтмоқда. 1975 йилгача шаҳар халқи фестивал учун яшил помилдори эмас, эзилган қизил помилдориларни сотиб олиб келишлари керак.  Деярли 40 мингдан ортиқ қатнашувчилар қатнашади.  Юз тонналаб помилдорилар отишмаларда “ҳалок” бўлишади. Фестивал бассейнларда чўмилиш, ҳар хил ютуқли ўйинлар билан якунланади.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган