ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Испанияда зайтун фестивали куни
1998-11-09

Ҳар йили кузда Андалузиядаги Баэна шаҳрида зайтун ва зайтун ёғи фестивали ўтказилади. Байрам зайтун ҳосилини йиғишни тугаллашга бағишланади. 1998 йил 9-ноябрдан 11-ноябргача бўлиб ўтадиган зайтун ва зайтун ёғи Европа фестивали ҳар йили ўтказилиб, йирик фестиваллрдан бири ҳисобланади. Кичкина шаҳарча Баэна зайтун ёғи ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири бўлиб, андалуз ошхонасининг ҳақиқий асоси бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун фестивал ернинг бу нематига ташаккур сифатида қувноқ музика, ўйинлар ва тўкин дастурхон атрофида ўтказилади. Айнан ноябрда ҳосил тўлиқ етиштириб олиниб, қайта ишланиб, келувчи минглаб туристларга бу деликатесни улашиш учун махаллий халқ тайёр туради.  Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Испанияда зайтуннинг юзлаб турлари бор. Италян ошхонасини таниқли Пармезан пишлоғисиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, испан овқатларини зайтунсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Дунё бўйича зайтун ёғи ишлаб чиқаришни 45% Испанияга тўғри келади. Баэна “Испаниянинг зайтунлар пойтахти” деб аталади. Шаҳар атрофидаги зайтун боғларининг майдони 400 кв км. Биринчи зайтун ёғини греклар бошлаб беришган, кейин бошқа территорияларга тарқалган. Қадимги руслар ҳам Киев князи столига зайтунни грек сотувчиларидан сотиб олишган. Ўша вақтлардан зайтун ёғи ёшлик ва гўзаллик манбайи эканлиги маълум эди. Гомер уни суюқ олтин деб атади, Аристотель зайтунни фойдали бирикмаларини ўрганишга алоҳида илм сифатида қаради, Гиппократ зайтун ёғини фойдали томонларини алоҳида таъкидлаб, улардан фойдаланиб, даволашнингбир неча усулларини яратди. Ва ҳозирги кунда бу сеҳрли ёғ дунёда бошқа ёғларга нисбатан энг қимматли ҳисобланади. Кулинарлар, врачлар, парфюмерлар ундан унумли фойдаланишади. Зайтун ёғининг ўзига хос ва қимматли жиҳати шундаки, таркибида кўп миқдорда олеин кислотаси мавжуд, унинг шарофати билан организмдан холестерин моддаси чиқариб юборилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. Меваси-резавор, данакли, туси қора, тўқ бинафша. Меваси этида 80% гача, мағзида 30% гача мой, оқсил, витамин С ва каротин бор. Қурғоқчиликка чидамли, -13-18 совуққа бардош беради. Испаниядаги зайтун фестивали бу нафақат қувноқ ва байрамона тадбир, балки зайтун ва зайтун ёғини ишлатишни турли усулларини ўргатиш, ўсимликни бутун дунё ва алоҳида одамлар учун нақадар аҳамиятли эканини эслатиб туришдан иборат.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган