ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Жамоат арбоби Содиқов Обид Содиқович туғилган кун
1913-12-15

Содиқов Обид Содиқович (1913.15.11-1987.22.7)-кимёгар олим, Жамоат арбоби. Собиқ иттифоқ ФА академиги (1972), Ўзбекистон ФА академиги (1947)Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960). Кимё фанлари доктори (1946), профессор (1947). Меҳнат қаҳрамони (1973). Тошкентда туғилган. Ўрта осиё университетининг кимё факультетини тугатган (1937). Тошкент Тўқимачилик институтида ассистент (1937-39), Ўзбекистон давлат университети (ҳозирги Самарқанд университети)да доцент, кафедра мудири , Ўрта Осиё университетида доцент, кафедра мудири (1939-41), Ўрта осиё университетида доцент (1942-46), ўсимлик моддалари кимёси кафедра мудири (1946-74), Ўзбекистон ФА Кимё институти директори ((1946-50), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси (1947-57), ТошДУ ректори (1958-66). Ўзбекистон ФА президенти (1966-84). Ўзбекистон ФА Биоорганик кимё бўлими раҳбари (1973-77), Биоорганик кимё институти директори (1977-87). Асосий илмий ишлари биологик актив моддаларнинг тузилиши ва реакциялари механизмларини, табиий бирикмалардан ажратиб олинган моддалар кимёсини ўрганишга бағишланган. Содиқоа раҳбарлигида шакар ишлаб чиқариш чиқиндиси (патика)дан микробиология усули билан итакон кислота олинди. Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1979), “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган (2002). Чиғатой қабристонига дафн этилган. Ўзбекистон ФА Биоорганик кимё институтига Содиқов номи берилган. Тошкентдаги кўчалардан бири Содиқов номи билан аталади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган