ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Дунё миқёсидаги мотоциклчилар куни
1992-06-16

Дунё миқёсидаги мотоциклчи кунини  нишонлаш анъанаси 1992 йили 22 июлда пайдо бўлди, шу куни бир неча мамлакатларда ташаббускорлар автомобилларини гаражларда қолдириб, ишга мотоциклларда ва скутерларда жўнашди. Азалдан бу кун шундай  номланган - Риде то Work Дай, инглиз тилидани таржимаси "ишга мотоциклда", фақат кейинроқ  “мотоциклчи куни”га  айланди.  1990-йиллар ўрталарида  аксияда,  кўнгиллиларнинг ҳисобига кўра, 5 мингдан  ортиқроқ киши қатнашди. 1997 йилда дунё миқёсида мотоциклчи куни  расмий сайт (ridetowork.орг) очилди. Сайт мототранспорт ҳаваскорлари учун асосий майдонча бўлиб  хизмат қилади, у ерда улар мулоқот қиладилар, "пўлат отларни"  ишлатиш тажрибаси билан  фикр алмашадилар, албатта, бўлғуси йиллик аксия тайёрланишадилар. 2000 йилга қадар аксия мутлақо норасмий ўтарди: бунинг учун махсус сайтда ҳамфикрлар билан келишиб  санани белгилаб қўйиш  етарли бўлган эди. Кейинроқ Риде То Work Inc. нотижорат ташкилоти  пайдо бўлди, бу ташкилот АҚШда ва Европада мотоциклчиларга юридик ва техник хизмат  кўрсатади.  Бу ташкилот ваколатхоналари Россияда, Канадада, Мексикада,  Эквадорда,  Пуэрто-Рикода, Исроилда, Филиппинда иш олиб боряпти. 2008 йилга қадар байрам июлнинг учинчи чоршанбасида нишонланган, лекин 2008 йили мотоциклчи куни июннинг учинчи  душанбасига кўчирилган. Сана ўзгаришининг мақсади, дунёдаги барча мотоциклчилар учун энг яхши  иқлимий шароитлар  танлаш бўлган, ўз навбатида, бу шароит аксияда янада кўпрок иштирокчилар қатнашишига хизмат килади. Аксия асосий мақсади сифатида ташкилотчилар, йўл ҳаракатининг  бошқа қатнашчилари ҳуқуқларини инкор этмаган ҳолда, мотоциклчиларнинг  ҳуқуқларини билдириш  зарурати  деб атайдилар. Байкерларда бу нарса бутунлай мувоффақият билан ҳосил бўляпти. Уларнинг фойдасига қуйидагиларни айтиш мумкин, мотоцикллар йўлларда тиқин вужудга келишини камайтирадилар, туриш учун  кўп жой  талаб қилишмайди  ва кам ёнилғи истеъмол қиладилар, бу эса атроф муҳит аҳволида ижобий акс этяпти.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган