ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Африкада болаларни ҳимоя килиш куни
1991-06-16

Ҳар йили 16 июнда Африка ҳамжиҳатлик ташкилоти (Organization ofAfrican Unity) ташаббуси билан  дунёда Халқаро африкалик бола куни (International   Day  ofthe  African  Child) нишонланади.  Биринчи марта байрам 1991 йилда нишонланган эди, ўшандан бери куннинг асосий мавзуси дунё жамоатчилиги,  сиёсатчиларнинг  ва тиббий ташкилотларнинг диққатини африка болаларининг муаммоларига  ва уларнинг  кундалик ҳаёти шароитларига жалб қилиш бўлди.  Халқаро африкалик бола куни санасининг тайинланишига Жанубий Африка Республикасида  1976 йили  16 июнда пойтахти Йоханнесбург  жануби-ғарбий чеккасидаги  Соуэто (Soweto  South  Western  Townships)  манзилгохида юз берган фожеали  воқеалар сабаб бўлган эди. Шу куни минглаб қора танли  ўқувчилар кўчаларга чиқиб  мактаб таълими сифатини кўтаришни ва  ўз қадрдон тилида ўқитишни талаб қилишди.  Юзлаб ёш африкаликлар ҳукумат  қўриқлаш  кучлари томонидан отиб ташланди. Кейинги икки ҳафта мобайнида  юздан ортиқроқ киши  ўлдирилди ва мингдан  ортиги яраланди. Расмий маълумотларга ҳабар беришича,  1976 йил 16 июнидан  1977  йил 28 февралигача давом этган қўзғалон натижасида полициячилар  575 кишини  ҳалок килишди ва 6 минг кишини хибсга олишди. 2011 йилда ўтган тадбирларда  қаровсиз колган болаларнинг кашшок ҳолатига диққат-эътибор қилишга  қарор қилинди, Африкада уларнинг сони, айрим баҳоларга кўра, 30 миллионни ташкил этади. "Каровсиз бола" ибораси  тез-тез  мамнуният билан танқидга олинади, лекин ЮНИСЕФ ( UNICEF  United Nations Children's Fund )бундай болаларни шундай таърифлайди: “улар шаҳар (урбанистической среде) муҳитида яшашяпти; ота-онаси ёки бошқа қариндошлари бор, лекин улар билан алоқа  кучсиз ёки мавжуд эмас; болалар  яшаш учун ҳар хил усуллар ўйлаб топишяпти, яшаб колишнинг ягона йули бу кўча деб тушунишади.»  Маълумки, қаровсиз болалар  дунёда ҳаммадан кўра кам ҳимояланган болалар ҳисобланадилар, улар бир неча бор  зўравонликка йулиқишади, ишлатиш, жисмоний ва маънавий камситишларга дуч бўлишади. Ўқиш учун  ҳақкўпчилик африка болаларнинг яна битта катта муаммоси. Эхсон килувчи ташкилотларнинг зўр беришлари ва ёрдамига  қарамай, бугун конун ва амалий ҳаёт  орасида енгиб бўлмайдиган ғов мавжуд. Худди шунинг учун халқаро ташкилотлар,  Африка давлатлари уюшмаси ва ЮНИСЕФ  бошчилигида ҳар йили  миллионлаб  африка болалари  ҳаётини  инсоний ҳаётга яқинлаштириш  мўлжали билан ташаббуслар қилишади, мунозаралар уюштиришади.
 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган