ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкент шаҳрида "Япония киноси кунлари" фестивалининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтган кун
2012-03-27

2012 йил 27 март  куни Республика киночилар уйида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Япония киноси кунлари" фестивалининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтди.– Ушбу фестиваль кино санъати мамлакатларимиз халқлари ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутишининг исботидир ва у ўзбек томошабинига Япония халқи ва унинг ҳаётини яқиндан билиб олишида ёрдам беради.Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Като Фумиҳико "Япония киноси кунлари" фестивалида комедиядан мелодрамагача бўлган 5 та киноасар намойиш этилишини маълум қилди ҳамда биринчи куни намойиш этиладиган “Сумоси ҳам жонга тегди” фильмида икки талабанинг қадим тарихга эга бўлган сумо кураши билан шуғулланиши ҳақида ҳикоя қилишини айтиб ўтди.Элчи жанобларининг фикрича, сумо Ўзбекистонда Грузия, Монголия ёки Россиядагичалик машҳур эмас, шунинг учун фильм ўзбек томошабини учун қизиқарлидир. У келгусида Ўзбекистондан ҳам машҳур сумочилар етишиб чиқишига умид билдирди. – "Япония киноси кунлари" фестивалининг ўтказилиши ўзаро тушуниш ва дўстона муносабатларни, шунингдек, Япония билан ўртасидаги маданий алмашувни янада ривожлантиришга ҳисса бўлиб қўшилади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган