ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ёш режиссорларнинг ижодий беллашуви
2010-03-27

27 март - Халқаро театр кунига бағишлаб Ўзбек Миллий академик драма театрида ёш режиссорларнинг “Дебут-2010” республика фестивали бошланди. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури доирасида ўтказилаётган ижодий кўрик Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Театр санъатига кўрсатилаётган ғамхўрлик юртимиздаги театрлар фаолиятида яққол намоён бўлмоқда. Ўтган йили театр жамоалари томонидан бир юз элликдан ортиқ спектакл саҳнага қўйилиб, Қорақалоғистон Республикаси, вилоятлардаги умумий ўрта, ўрта махсус, олий ўқув юртлари ўқувчи ва талабалари эътиборига ҳавола этилди. Сўнгги йилларда яратилган саҳна асарлари ёш томошабинларни она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат, умрбоқий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда ўзбек театр ижодкорлари томонидан тайёрланган бир неча спектакллар қатор халқаро театр санъати фестивалларида совринли ўринларга сазовор бўлди. “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида санъатнинг барча йўналишларида изланаётган истеъдодли ёшларни аниқлаш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, янги ижодий марралар сари даъват этиш, ўғил-қизларнинг қалби, онгу тафаккурини миллий фазилатларимизга бегона ғоялар, “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоялаш, муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Ёш режиссорларнинг “Дебут-2010” республика фестивалидан кўзланган асосий мақсад театр санъатида қарор топган ибратли анъаналарни давом эттириш, соҳада изланаётган иқтидорли ижодкорларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини атрофлича ўрганиш ва рағбатлантиришдан иборатдир. - Ушбу фестивалга “Юрт қадри” саҳна асарини тайёрлаб келдик, - дейди Муллатўйчи Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри режиссори Акбар Бердиев. - Спектаклда ўзи туғилиб, вояга етган заминни муқаддас билишдек эзгу ғоя акс эттирилган.Фестивал доирасида юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган ёш режиссорлар саҳналаштирган спектакллар томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши баробарида санъацҳунослар, етук ижодкорлар, драматурглар томонидан атрофлича муҳокама этилади. Айни пайтда Ўзбек Миллий академик драма театри, Ўзбекистон Давлат санъат институти билан ҳамкорликда замонавий режиссуранинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий конференсия, санъат арбоблари иштирокида маҳорат сабоқлари ташкил этилади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган