
Япония об-ҳаво бюроси мамлакат вилоятларидаги олча - сакура дарахтининг
гуллаш санаси кўрсатилган инфографика-харитани тайёрлади. Харитага асосан, 31-март куни Токио, Хиросима, Фукуока,
Осака каби мамлакатнинг нисбатан марказий ва жанубий қисмларида сакура
гуллаган. 10-апрел куни Ниигатада,
20-апрел куни Нагоя ва Сендайда, 30-апрел куни эса Япониянинг шимолий
префектураларида япон олчасининг гуллаши тахмин қилинмоқда. “Кун” нашрининг маълум
қилишича, Сакура дарахтлари, Япония об-ҳаво бюроси ҳисоб-китобларига кўра, энг
кеч мамлакат шимолидаги энг йирик орол - Хоккайдода гуллайди. Қиши энг совуқ
бўлган Япониянинг ушбу минтақаси аҳолиси 10-май куни сакура гулларини кўриши
кутилмоқда. Сакура - манзарали олча дарахтининг японча номи бўлиб, у Япониядаги
энг кўп ардоқланадиган ўсимлик ҳисобланади. Ҳар йили бу дарахтнинг гуллаши муносабати билан Японияда байрам
нишонланади.