ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
2627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Фольклоршунос олим Малик Муродов таваллуд топган кун
1933-07-20

Фолклоршунос олим, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1997), филология фанлари доктори (1977), профессор (1980) Малик Муродов (1933 йил) 20 июл таваллуд топган. Малик Муродов Тошкент университети филология факултетини тугатган (1955). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институтининг фолклор бўлимида катта илмий xодим (1961-67), Навоий номидаги Адабиёт музейида бўлим мудири (1967-78), Тошкент маданият институтида кафедра мудири (1979-2001). Малик Муродовнинг илмий фаолияти Жанубий Ўзбекистон достончилик мактабларининг эпик аньаналари ва бугунги тариxий-фолклорий жараёнининг ўзига xос xусусиятларига бағишланган. У 1959 йилдан фолклор экспедисияларига қатнашиб, ўнлаб xалқ баxшиларининг ижодий фаолияти, достон куйлаш маҳоратини тадқиқи этган. Малик Муродовнинг “Ижод дурдоналарини излаб” (1967), “Сарчашмадан томчилар” (1984) китоблари достончиликнинг назарий масалаларига бағишланган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган