
Хонанда, созанда, актёр
ва бастакор, Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968)
халқ артисти Комилжон Отаниёзов (1917) таваллуд топган. Комилжон Отаниёзов
Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида туғилган. Достон йўлларини Бола
бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан
ўрганган. Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатган (1955),
Тошкент конверваторияда таълим олган (1955-56). Хоразм театрларида хонанда ва
актёр сифатида ишлаб (1936-52), Фарҳод (“Фарҳод ва Ширин”), Тоҳир, Парфи ҳофиз
(“Тоҳир ва Зуҳра”), Қодир (“Гулсара”), Даврон ота (“Даврон ота”)каби образлар яратган.
Комилжон Отаниёзов Хоразм вилояти театрида ашула ва рақс ансамбли тузиб (1949),
концертлар уюштирган. 1957-75 йилларда Ўзбекистон давлат филармониясида яккахон
хонанда, 1957 йилда филармония қошида Хоразм ашула ва рақс ансамбли (ҳозирги
“Лазги”, 1957-59 ва 1963-68 йилларда бадиий раҳбари), 1967 йилда
Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти театрида халқ ансамбли, 1973-74 йиллар Шовот
туманида “Феруз” ансамблини ташкил этди.