ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ҳажвий адабиётимизнинг йирик ва истеъдодли вакили Неъмат Аминов таваллуд топган кун
1937-07-17

Ҳажвий адабиётимизнинг йирик ва истеъдодли вакили Неъмат Аминов ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун 1987 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги йиллик мукофотига сазовор бўлган. Неъмат Аминовнинг ҳикоялари поляк, болгар, румин, чех, рус, украин, белорус, тожик, туркман, озарбойжон, грузин, қолмиқ, шунингдек, мўғул, афғон, уйғур, урду тилларида ҳам босилган. Ҳажвий адабиётимизнинг йирик ва истеъдодли вакили Неъмат Аминов 1937 йил 17 июлда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида, темирчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро педагогика институтининг тарих-филология факультетида таҳсил кўрган (1954-1959). Неъмат Аминов меҳнат фаолиятини Бухоро вилояти радиоэшиттириш қўмитасида мухбирликдан бошлаган. 1973 йилда Тошкентда — «Муштум» журналига ишга таклиф этилади ва 1985 йилгача шу журналда масъул котиб бўлиб ишлайди. 1989 йилда «Шарқ юлдузи» журналида бош муҳаррир ўринбосари вазифасини бажаради, сўнг «Муштум» журналига бошчилик қилади, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини бошқаради.Неъмат Аминов 2005 йил 18 октябрда вафот этган. Унинг дастлабки ҳажвияси 1965 йилда «Устоз, аълам» номи билан «Муштум» журналида босилиб чиққан. Фаолияти Адибнинг биринчи ҳикоялар тўплами — «Икки пуллик обрў», кейин эса «Қирқ учинчи почча» (1970), «Лабиҳовуз хандалари» (1977), «Чинорлар қўшиғи» (1984), «Елкасиз полвон» (1986), «Ўғри мушукча» (1987), «Қаҳқаҳа» (1987), «Яллама ёрим» (1988), «Чол боланинг эртаклари» (1990) китоблари босилиб чиқди. Неъмат Аминов ҳақида гапирганда, унинг «Ёлғончи фаришталар» (1976-1984) деб номланган йирик сатирик асари биринчи бўлиб тилга олинади. Асар яхлит бир мақсадга қаратилган «Елвизак» ва «Суварак» қиссаларидан иборат. Неъмат Аминов «Ёлғончи фаришталар» китоби учун 1987 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги йиллик мукофотига сазовор бўлган. Унинг сўнгги «Бир аср ҳикояти» асари ўзининг ибратомуз ҳикоятлари билан замондошлар дунёқарашини шакллантиришда, маънавиятини кўтаришда аҳамият касб этади. Неъмат Аминовнинг ҳикоялари поляк, болгар, румин, чех, рус, украин, белорус, тожик, туркман, озарбойжон, грузин, қолмиқ, шунингдек, мўғул, афғон, уйғур, урду тилларида ҳам босилган. Адиб ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонига сазовор бўлган (1992). Неъмат Аминовнинг ҳикоялари рус, украин, белорус, тожик, туркман, озарбайжон, грузин, қолмиқ тилларига таржима қилинган. Бундан ташқари, поляк, болгар, румин, чех, мўғул, афғон, уйғур, урду тилларида ҳам унинг асарлари босилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган