ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    12
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Жаҳонга машҳур америкалик раққоса Айседора Дункан таваллуд топган кун
1877-05-26

1877 йил 26 май Сан-Францискода таваллуд топган жаҳонга машҳур америкалик раққоса Айседора Дункан жаҳон маданияти ва санъатида ўзи яратган янгича ажабтовур рақслари билан шуҳрат топган ўз даврида “Замонавий рақс онаси” номи билан довруғ қозонган санъаткоридир. Айседора Дунканлар оиласининг кенжатойи эди. Отаси Жозеф Чарльз Дункан асли банкир, аммо санъат шинавандаси, онаси Мария ҳам мусиқадан сабоқ берарди. Айседора дунёга келганида отаси ишсиз қолган эди. Оила қашшоқлашиб, фарзандлари, жумладан янги туғилган чақалоқ ҳам кўзига кўринмаган ота оилани тарк этди. Акалари Августин, Раймонд, опаси Элизабет ҳам ҳали жуда ёш бўлиб, оила пулсизликдан кўп азият чекади. Аммо онаси Мария яшаш учун курашишга, болаларини оч қолдирмасликка ҳаракат қилади. Бу ерда у болаларга пианинодан сабоқ бериб, оила тебратади. Гарчи ғарибгина ҳаёт кечирса-да, оила аъзоларининг қалбида шеърият ва мусиқага иштиёқ, интилиш кучли бўлган. Онаси пианинода чалган мусиқалар садоси, оқшомлари Шекспир, Браунинг, Шелли, Китс, Диккенс ва Уитменнинг асарларини овоз чиқариб ўқиши Айседоранинг қалбида ижод куртакларини уйғотади. Санъатга ошуфталик, истеъдод аслида унинг қонида борлиги кўриниб турарди. Шу зайлда мусиқа ва рақсга эътибори юксак қизалоқ ўзининг рақс усулини топиб олади. Беш ёшида мактабга борган Айседора ўн уч ёшида якка тартибда ўқишни истаб, мактабни ташлаб кетади. У Оукланддаги жамоат кутубхонасида Инна Кулбрит исмли шоирдан таҳсил ола бошлайди. Бир йилдан кейин эса маҳаллий болалар ундан рақс ўрганиш истагида уйига келишади. Опаси Элизабет билан биргаликда болаларга рақсдан сабоқ бера бошлайди. Ўн саккиз ёшида Айседора Чикагога келади ва бу ердаги тунги клубларда юнон миллий либосида ялангоёқ рақс тушиб, барчани лол қолдиради. Унинг ижролари сохталикдан йироқ, наволар асносида табиий вужудга келар, уларга монанд хиром айлаётган сарвқомат раққосанинг нафис ҳаракатларидан дунё-дунё маънони ўқиш мумкин эди. 1921 йилда жозибадор раққоса ижодий маҳорати билан таниқли рус шоири Сергаей Есенинни ўзига буткул ром қилиб қўяди. Ниҳоят, кунларнинг бирида Есениннинг орзуси рўёбга чиқади: улар машҳур бир адибнинг уйида ўтказилган базмда танишадилар. Айседора ҳам ёш шоирнинг нафақат таъсирчан ижоди, дунёқарашини, балки оташин қалбини севиб қолади. 1922 йилда улар расмий никоҳдан ўтишади. Айседора умрининг охирги кезларида ичкиликка берилади. Яқин инсонларидан эрат жудо бўлиш, ичкиликбозлик, қашшоқлик унинг ижодига ҳам, ҳаётига ҳам салбий таъсир эта бошлайди. Айседора Дункан вафотидан фарзандларининг қисмати яна такрорланди. Санъаткор 1927 йил 14 сентябрда эллик ёшида автоҳалокат туфайли дунёдан кўз юмади. Раққоса фаолиятининг аввалидаёқ “илҳом париси” дея шарафланган эдики, у ҳам ҳаёти, ҳам ижоди билан бу таърифга нечоғлик муносиб эканини исботлади. Чиндан ҳам унинг ижроларидаги ноанъанавийлик нурнинг зулматга қарши курашини англатар, у инсон руҳиятининг турфа манзараларини шўхчан ва мўъжизавий рақслари орқали кўрсатиб бера оладиган юксак санъаткор эди. Дункан ана шундай ўлмас рақслари билан санъат оламида ўчмас из қолдирган истеъдод соҳибасидир.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган