ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Истеъдодли мусаввир Баҳодир Жалолов таваллуд топган кун
1948-05-27

 Истеъдодли мусаввар Баҳодир Жалолов 1948 йилнинг 27 майида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбек тасвирий санъатининг Баҳодири дейилганда, бутун умри рангларга бағишланган, ҳаёлни ҳаётга, ҳаётни ҳаёлга йўғириб ижод қилувчи, табиат ва инсонни тасвирлар орқали тадқиқ қилувчи санъаткор, улкан тафаккур кишиси кўз олдимизда гавдаланади. Унинг расм чизишга бўлган иштиёқи Беньков номидаги тасвирий санъат билим юртида таҳсил олишни бошлаган даврларидаёқ туғма уқувдан маҳоратга айланади. Шундан сўнг, у Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Илья Репин номидаги рассомлик, ҳайкалторишлик ва меъморчилик институтида ўқиди ва уни 1974 йилда тамомлайди. Чингиз Айтматов, А. Абдуллаев, Рўза Чориев, Мельников, Королев каби устоз рассомлардан касб сирларини узоқ ва астойдил ўрганди. “Масҳарабоз Акром Юсупов” (1974), “Лаҳза ва мангулик” (Ўрол Тансиқбоев хотирасига бағишланган асар. 1977), “Халқ устаси кулол Ҳамро буви Раҳимова” (1975) каби портретлари рассом ижодининг кейинги муваффақиятлари дебочаси десак бўлади. Тасвирий санъат сирларини қунт билан ўзлаштирган рассомнинг маҳорати унинг баракали ижодий фаолиятида аниқ равшан намоён бўла бошлади. 1974-1980 йиллар оралиғида Камолиддин Беҳзод номидаги рассомлик ва дизайн институтида талабаларга тасвирий санъат сирларидан дарс берди ва шу ўқув юрти устахонасининг раҳбари бўлиб ишлади. 1982 йилда “Баҳор” концерт зали фойесига ишланган “Рақснинг туғилиши” номли деворий сурати, шунингдек, Киночилар уйи деворига ишлаган маҳобатли расмлари, 1987 йилда Қўқон театри фойесига ишланган йирик асарлари Боҳодир Жалоловнинг энг балан чўққиси десак ҳато эмас. Кейинги йилларда рассом хорижий мамлакатларда ҳам довруғ қозона бошлади. 1988 йилда Б.Жалолов Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги мактаб биносида ўзига хос деворий асар яратди. 1990 йилда Бельгиянинг Кортрейк шаҳарида “Кортрейк 200”  туркум расмларини чизди. Б. Жалолов ўз соҳасининг чинакам ва бетакрор устаси, билимдонига айланган бир даврда мустақиллик йилларида унинг меҳнатлари айниқса, муносиб қадр топди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган