ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12356
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Маргарет Митчелнинг “Шамолларда қолган ҳисларим” китобининг биринчи нашри дунё юзини кўрди.
1936-06-30

1936 йил 30 июн. Шу кун Маргарет Митчелнинг “Шамолларда қолган ҳисларим” китобининг биринчи нашри дунё юзини кўрди. Гарчанд Митчел номи тарихда якка –ягона асар муаллифи бўлса-да, мазкур китоб ўз даврида бошқа барча нашрларни ортда қолдириб кетди. “Шамолларда қолган ҳисларим” бир кунда эллик минг, бир йилда бир ярим миллионлаб нусхада сотилган пайтлар бўлди. Биринчи йилнинг ўзидаёқ китоб ўн саккиз тилга таржима қилинди. Шу номдаги фильмларнинг катта экранларга чиқарилиши асарнинг янада оммалашувига сабаб бўлди. Китобда ўтган асар бошларида рўй берган узоқ ўтмишда қолган воқеалар акс этган. Муҳаббат, эҳтирослар, аёл қалбининг турфа товланишлари, ёқимли маккораликлар, беғараз шумлик, нозу истиғнолар ўзига хос бадиий услуб ва жозиба билан акс этган мазкур роман ҳануз эътиборда ва миоллионлаб китобхонлар эътирофида. Ваҳоланки, давр ўзгаради, қиёфалар алмашинди. Бироқ инсон, феъл-атвори ўша-ўша. Бош қаҳрамон Скарлеттнинг ҳар қандай вазиятда ўзини йўқотмай, умид билан “Эрта бир гап бўлар”... дея айтган ибораси қанот чиқариб, жаҳоннинг турли манзиллардаги минглаб аёлларнинг ва албатта эркакларнинг умид нишонаси, кўнгил таскинидир.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган