Араб ёзувчиси Маҳфуз Нажиб таваллуд топган кун
1911-12-11

Қоҳира унвериситетининг
адабиёт факултетини тугатган (1934). “Бемаъни шивир-шивир” (1936) новеллалар
тўплами жамиятидаги бойлик ва қашшоқлик ўртасидаги зиддият ҳақида.
Романтик-тарихий ромонларини (“Тақдир ўйин”, 1939; “Радобис”, 1943; “Фив
кураши”, 1944) ёзгач, М.Н. яна ижтимоий мавзуга мурожат қилган. “янги Қоҳира”
(1945) ромонида 2-жахон уришидан аввалги Миср ёшларининг ҳаёти акс эттирилган.
“Хон ал-Халилий” (1946), “Мидак тор кўчаси” (1947), “Аввалги ва ниҳояси” (1949)
ромонларида 1919 йилдаги инглизларга қарши қўзғалонлар 2-жаҳон уруши тугагунча
бўлган даврдаги Миср жамияти турли табақалари ҳаёти панарамаси чизилган. Маҳфуз Нажибнинг
1956-1957 йилларда нашр этилган, эски Қоҳиранинг даҳалари номи билан аталган
машҳур ромонлари-“Байн ал-касрайн”, “Каср аш-Шоук” ва “ас-Суккарийа” 20-асрнинг
1-яримида Миср оилалари ҳаёти ҳақида. “Нил устидаги сафсата” ва “Мирамор
пансиноти” (1966), “Ёмғир остидаги севги” (1975) ромонларида Мисирдаги 1952
йилдаги инқилоб ва ундан кейин юзага келган муаммолар тасвирланган. “Ўғири ва
ит” (1961) романи ҳамда “Илоҳий дунё” (1963), “Баданом хонадон” (1965), “Қора
мушук қовоқхонаси” (1968), “Шийпон остида” (1969) новеллар тўпламлари муаллифи.
Маҳфуз Нажибнинг кўпгина асарлари экранлаштирилган ёки саҳналаштирган.
Асарларида парчалар ўзбек тилида эълон қилинган. Нобелъ мукофати лаурети
(1988).
Nega kechasi ventilyatorni ishlatish tavsiya qilinmaydi? Inson bir kun nafas olishiga qancha suv kerak? Anemiya yohud kamqonlik Milliy qadriyatlarimiz sovchi Билиш зарар қилмайдиган 15 та психологик “ҳийла” Zamonaviy pitsa Neapolda ixtiro qilingani haqida bilasizmi? Dengiz otchalari haqida bilasizmi? Samalyot haqida bilsizmi? Samalyot haqida bilsizmi? Kitsimonlar oilasi haqida bilasizmi?