Tаржимон ва киносценарийчи Мирмуҳамедов Қодир Мирқосимович таваллуд топган кун
1920-12-10

Ўзбекистонда xизмат кўрсатган санъати арбоби (1999), Ўзбекистонда xизмат
кўрсатган маданият xодими (1981). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Тошкентдаги
кечки педагогика иниститутини тугатган (1950). Ўзбекистон
радиоқўмитасида катта муҳаррир (1956-1958). Ўзбекистон телевиденисе
адабиёт таҳририятида бош муҳаррир (1958-1959). Ғофур Ғулом номидаги
нашриётида таржима бўлими бошлиғи (1959-1961), “Ўзбекфилм”
киностудиясида сценарий бўлимида муҳаррир, дублаж гуруҳида бош муҳаррир
ва бадий раҳбар (1961-1989). Мирмуҳамедов таржимонлик фаолиятини
1951-йилдан болалар учун эртак ва ҳикоялар таржима қилишдан бошлаган.
Биринчи йирик таржимаси индонез ёзувчиси Абдул Муниснинг “Сурапати”
(1958) романдир. Шундан кейин у жаҳонга таниқли ёзувчилар Жек Лондоннинг
“Мартин Иден” (1968), Рабиндранат Тагорнинг “Xонадон ва жаҳон”, “Сўнгги
достон” (1973). Максим Горкийнинг “Клим Самгининг ҳаёти” (2, 3-қисм,
1974-1975), Кришан Чандарнинг “Бир қизга минг ошиқ” (1976), Ж.
Боккачнинг “Декамерон” (1978-1979), Виктор Гюгонинг “Бюг Жаргалъ”
(1982), М. Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” (1987), Гомернинг “Илиада”
(1988) асарларини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Мирмуҳамедов
булардан ташқари, чет эл ёзувчиларининг қатор драмаларини, ко’плаб,
бадий филимларни ҳам ўзбек тилига таржима қилган.
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний таваллудининг 1045 йиллигига бағишланган библиографик тавсиянома ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА ТАРМОЦЛАРИДА ИЛМИЙ-ТАЪЛИМИЙ АХБОРОТЛАР ЯРАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби (ижодий семинар) фанининг ўқув дастури Электровакуум асбоблар КВАНТ НАЗАРИЯСИ НИМА? Бола ҳаётида бадиий сўзнинг аҳамияти (алла, топишмоқ, эртак ва тез айтишлар)