ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Май 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бойчечаклар куни
0000-04-19

Хар йили 19 апрел кунида кўплаб мамлакатларда анъанага айланган гўзал  баҳор байрами - бойчечаклар куни (Тще Дай оф Snowdrop)  нишонланади. Тарихи Англиядан олинган бўлиб, 1984 йилдан нишонлана бошланди. Иқлим зоналарга мувофиқ, дунё бўйича бойчечаклар январ ойидан апрелга қадар  гуллайди. Буюк Британияда бойчечаклар очилиши апрел ойининг ўрталарига тўғри келганлиги  сабабли байрам шу вақтга - баҳор ва иссиқ қуёшли кунлар бошланишида, ўтказилади. Бу бошқа мамлакатларда ҳам севимли ва оммабоп байрамга айланди. Англияда бойчечаклар оммабоп гул бўлиб, унга ҳаяжон билан муносабатда бўладилар. Қадимий  инглиз  ривоятига кўра, уй атрофида экилган бойчечаклар яшовчиларни   ёвуз рухлардан асрайди. Бойчечаклар - қишки совуқ кунлардан кейин очилган илк гуллар бўлиб, келган баҳор рамзи, иссиқликни совуқлик устидан  қилган ғалабасини билдиради, яхшиликка ишончни тақдим этади. Бу гуллар шаҳарга кўрк қўшади, Қўшма   Қиролликда, масалан, Голландияда лолаларни кўпайтириш каби,   гулларни қўпайтириш ва парваришига   алоҳида эътибор берилади. Бойчечак лотинчадан таржима қилинганда - «галянтус» (Галантщус) “сутли  гул”ни англатади. Бу симлик 1 минг йилликдан  танилган, 19 асрдан бошлаб хамма ерларда ўстира бошлашди. Бугунги кунда бойчечаклар Ер шарини жуда кўп жойларида ўсади, уларни 20 хили мавжуд, аммо хаммаси Қизил китобга киритилган. Энг тарқалган хили қор каби оппоқ бойчечак, яна грекча, византийча ва кавказча турлари бор Улар шакли, иффори, ранги бўйича фарқ қилсада, барчаси севимлидир.  Ҳар бир мамлакатда у турлича номланади. Инглизлар уни қор парчаси  ёки қор сирғаси, чехлар - снежинка, немислар - қор қўнғироқчаси, руслар-подснежник деб аташади. Русча   номланиши гулни қор тагида униб чиқиши, ва биринчи иссиқ кунлар бошланиши билан боғлиқ.  БОЙЧЕЧАК (Гагеастипитата) - пиёздошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бўйи 7-20 см. Илдиз бўғзи барги битта, ипсимон, яшил, туксиз, узунлиги ўсимликнинг бўйига тенг келади. Поя барглари навбат б-н жойлашган, пасткилари қалами ёки қалами наштарсимон, пояни бир ўзи ўраб туради. Гул қўрғони 6 та, оддий тожсимон, туташмаган, сарғиш, 5-7 мм узунликдаги гулбарглардан ташкил топган. Чангчиси 6 та, гулқўрғонига нисбатан сал қисқа. Тугунчаси 3 уяли. Кўсакчаси бандчали, гулқўрғондан 1,5 баравар қисқа. Б. баҳор даракчиларидан бири. Фев.-март ойларида гуллаб, мева беради. Чўл ва адирларнинг соз тупроқ, қумлоқ ҳамда тошлоқ тупрокли ерларида ўсади. Б. Афғонистон ва Эронда ҳам учрайди. Ўзбекистоннинг айрим жойларида заъфарон (Crocus alatavicus) ва савринжон (Colchicum литеум) ҳам Бойчечак деб аташади. Ривоятларга кўра, қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак, афсоналар қахрамонига айланган. Афсуски хозирда бойчечаклар жуда хам камайиб кетмоқда, бунга сабаб одамлар гулларни вахшийларча илдизи билан теришади. Табиатда чиройли бўлган гуллар, узулгандан сўнг кўп яшамайди. Шу сабаб хам бойчечаклар Қизил китобдан жой олган. Табиатни асраб, келажак авлод ҳам бу бойчечакларни кўриши учун биз уларни асраб-авайлашимиз зарур. Бойчечакни фақат эртак ва афсоналардан эмас, балки хаётимизда хам кўришимиз лозим. Мана шунинг учун - Бойчечаклар куни байрами доим  эсимизда бўлиши керак. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган