ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро Жаз куни
2012-04-30

Илк бора Халқаро жаз  куни 2012 йилда ўтказилди.  Тақвимга янги сана киритилиши хақида ЮНЕСКОнинг Бош конференцияси 2011 йил ноябр ойида эълон қилди.  Байрамнинг асосий мақсади деб  “ тинчлик, бирдамлик, одамлар ўртасидаги диалог ва алоқани кенгайтириш йўлида    джазни  кучи хақида  халқаро жамиятчилик орасида   ахборотни кучайтириш” деб белгиланди.Бугунги кунда, кўплаб   жамоат ташкилотлар ўқув муассасалари, ҳусусий шахслар, ва давлат хокимлик  идоралари    джазни қўллаб қувватлайди ва унинг тараққиётига кўмаклашади. Жаз - 19 аср охири - 20 аср бошида АҚШда африка ва европа маданиятининг умумлаштирилган ва мусиқа санъатининг ноёб шакли  деб хисобланади.  Бу санъат  тури ирқ  ва миллатларни   бирлаштиради, давлатлар ва инсонлар ўртасидаги чегарани йўқотиб, дўстликни мустахкамлайди. ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова таъкидлашича, “Жаз бутун тарихи давомида, позитив ўзгаришлар омили бўлган ва  бўлиб қолади. Шу сабаб ЮНЕСКО Халқаро жаз кунини эълон қилди.Бу мусиқа негизида қуллик акс этган, зулм кўрсатишни  турли шаклларига қарши чиққан. У хар бир маданиятга аҳамиятли бўлган  озодлик тилида сўзлайди. ЮНЕСКОнинг мақсади хам,  жамоалар ва маданиятлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва хамжихатликни ўрнатишдир”. Жазни  биринчи куни  байрамона дастур бўйича жонли ижрода  таниқли созандалар чиқишлари,   махорат-дарслари , бу санъат турини ривожига катта ҳисса қўшган инсонлар билан учрашувлар уюштирилди. Бундай тадбирлар хар йили ўтказилиши мўлжалланди. Илк бора “жаз” сўзи 1912 йили 2 апрел куни нашр воситасида  ишлатилган. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган