ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Поляк шоири Мицкевич Адам таваллуд топган кун
1798-12-24

Вилен унвериситетини тугатган (1819), поляк ёшларининг “Филомотлар” (“фан дўстлари”), “Филаретлар” (“Яхшилик дўстлари”) ташкилотларида фаол иштирок этган. Мицкевичнинг илк тўплами (“Шеърият”, 1822) Полъша адабиётида романтик оқимининг манифести бўлди. Мицкевич шеъриятга кирган ромонтик руҳидаги “Гражина” лиро-эпик достони билан Полъшада “шеърий қисса” жанрига асос солди.“Филаретлар” ташкилоти иши бўйича қамалган (1823) Мицкевични чор маъмурлари Литвадан чиқариб юборган; россияда яшаб, А.С. Пушкин билан яқин алоқада бўлган (1824-1829). Бу йиллар унинг ғоявий ва ижодий ўсишда муҳим давр бўлди (“Қрим сонетлари”, 1826; “Конрад Валленрод”, 1828 ва бошқалар.). Мицкевич 1830 йилдан Парижда яшади. “Дзядлар” драматик достонинг 3-қисими (1832)ни ва миллий мустақиллик учун кураш руҳи билан суғорилган 12 қўшиқдан иборат “Пан Тадеуш” достони (1834)ни нашр этирди. Реалистик ғоялар, интилишлар ёрқин намоён бўлган “Пан Тадеуш” достони миллий эпопеядир, у персоножлари юксак даражада типиклашган ва индивидуаллашган дурдона асар, эски поляк турмушиниг қомуси, сержило сўз санъати саналади. Мицкевич лирик шеърлар туркумини (1838-1839) яратган. Ижтимоий ва маданий ҳаёти фаол иш олиб борган: 1840-1844 йилларда Парижда славянлар адабиётидан маърузалар ўқиган. 1848 йил Австрия зулмига қарши қураётган италияликларга ёрдам бериш учун поляк легионини тузган. 1849 йилдан демократик руҳидаги “Халқ минбари” газетада муҳарирлик қилган. Мицкевич шеърлари М.Шайхзода, Шуҳрат, Муҳаммад Али, Сайёр ва бошқалар томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган