Германияда дунёда биринчи марта трамвайда йўловчи ташиш бошланди
1881-05-16

19 аср охирида Берлиннинг марказида, шаҳар аҳоли сони миллион кишидан ошиб кетгани сабабли, кўча ҳаракати жуда қийинлашган эди. Аҳволни енгиллаштириш воситаларидан бири электр трамвай эди. Бу вақтда электр компаниясининг бошлиғи муҳандис Вернер Фон Сименс пассажир ташувчи электр тармоқ қуриш таклифи билан чикди. 1879 йили баҳорда Сименс Берлин кўргазмасида дунёда биринчи электр темир йўлини тақдим этди – " вагонлари билан электролокомотив ". Бу ихтиро сенсация бўлган эди. Учта вагончалик поезд 18 йўловчи билан 7 ВМ / соат тезликда юрарди. Кўргазманинг кўплаб ташриф буюрувчилари “пар ёки отлар ёрдамисиз” ҳаракатланаётган бу ғаройиб поездга чиқиб саёҳат қилиш истагини билдиришди. Темир йўлларга европа аҳолиси одатланиб қолган, лекин тутунли паровози бўлмаган поезд кўпчиликни ҳайратда қолдирд, лекин транспортни электрлашга бўлган муносабат аҳолида сергаклик уйғотарди. Шундай турдаги транспортни яшаш қобилиятини исботламоқ учун, Сименс ўзининг пулига трамвайнинг электр билан ҳаракат қиладиган кўргазма андозасини қуришига тўғри келди . 1881 йили 16 майда Берлиннинг чеккасида, Лихтерфельд билан Кадет корпуси оралиғида дунёда биринчи электр трамвай ўтди. Дунёда биринчи электр темир йўлда йўловчи ташиш ҳаракати шундай бўлган эди, шу билан отлар ўрнига электр тортиш кучи ишлатила бошланди. 30 км / соат тезликда юрувчи трамвай, биринчи уч ой давомида 12 мингдан ортиқроқ йўловчиларни манзилига етказди. Биринчи трамвай, биринчи электровоз каби рельслардан келувчи электр токи ёрдамида ҳаракатланарди. Бизга одатий тамвай, ёй ва симлар билан, 1890 йилда пайдо бўлди. Йўловчи транспорти кўринишидаги трамвай бутун дунёда жуда тез тарқалиб ривожланди.
Nega kechasi ventilyatorni ishlatish tavsiya qilinmaydi? Inson bir kun nafas olishiga qancha suv kerak? Anemiya yohud kamqonlik Milliy qadriyatlarimiz sovchi Билиш зарар қилмайдиган 15 та психологик “ҳийла” Andijon viloyati Boykechik qishlog‘idan Esonboyeva Mahpuraxon Namangan viloyati Kosonsoy tumanidan Dilshoda The Tale of Tsar Saltan The Golden Cockerel Five little bears (Music)